Арманистонлик фуболчи Бундеслигада энг яхшиси бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-05-2016 | 11:23 ZAMIN.UZ / Спорт / 25 Май 2016 года
508

Арманистонлик фуболчи Бундеслигада энг яхшиси бўлди

Арманистонлик фуболчи Бундеслигада энг яхшиси бўлди

Германия чемпионатида тўп сураётган футболчилар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, “Боруссия” Д клуби хавбеки Генрих Мхитарян 2015/16 йилги мавсум якунларига кўра Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди, дейилади "Даракчи" нашрида.

Сўровномада иштирок этган 235 нафар футболчиларнинг 31,1 % арманистонлик футболчини қўллаб-қувватлаган. Иккинчи ўринга “Бавария” ҳужумчиси Роберто Левандовски лойиқ бўлди. Уни 21,1 % респондентлар қўллади. Учинчи ўрин 13,6 % билан Томас Мюллерга насиб қилди.

Таъкидлаш керакки, якунига етган мавсумда Генрих Мхитарян Бундеслигаснинг 31 учрашувида майдонга тушиб, 11 та гол ва 18 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru