Бу ёзда ўз клубини аниқ тарк этадиган 10 нафар футболчилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-05-2016 | 15:09 ZAMIN.UZ / Спорт / 26 Май 2016 года
10 279

Бу ёзда ўз клубини аниқ тарк этадиган 10 нафар футболчилар

Бу ёзда ўз клубини аниқ тарк этадиган 10 нафар футболчилар

Хамес Родригес
Бу истеъдоднинг кетиши "Реал" да яна бир ёрқин юлдуз етишмовчилигини келтириб чиқарадиган кўринади, сабаби бу йигит клубнинг асосий таркибига жуда кам жалб қилинмоқда ва ўзининг оптимал формасини ушлаб туриши учун жароҳатлар халақит қилмоқда, бундай ҳолатда "Реал" каби клублар узоқ вақт кутиб турмайди. Хамеснинг ўзи ҳам заҳира ўйинчиси ролини бажаришга рози эмас, шундай экан яқин кунларда инглиз клубларининг бирига трансфер қилинишини кутишимиз мумкин.
Бу ёзда ўз клубини аниқ тарк этадиган 10 нафар футболчилар

Рияд Маxрез
Бизнингча бу йигит Пример лиганинг ушбу мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлди. Рияд деярли "Лестер"нинг ҳар бир урган голида иштирок этмоқда ва жамоа етакчиларидан бири ҳисобланади. Махрез аллақачон 16 та гол уришга ва 11 та голли узатмани амалга оширишга эришди, шунингдек Мархез "Лестер" ҳужумларидаги муҳим бўғин ҳисобланади. Рияд клубининг чемпион бўлишига муносиб ҳисса қўшди, яқин ёздаги трансфер чоғида дунёнинг барча гранд клублари уни ўз сафида кўришга интилиши шубҳасиз, бундай супер-истеъдодни сақлаб қолиш учун "Лестер" нинг имкони йўқ.
Бу ёзда ўз клубини аниқ тарк этадиган 10 нафар футболчилар

Хатем Бен Арфа
Хатем барча жароҳатлар ва кўнгилсизликлардан қутулди, ўзининг ажойиб формасини тиклади ва энди Европанинг кучли клублари орзусидаги футболчига айланди, унинг бу ёзда озод агентга айланишини ҳисобга олсак уни қўлга киритишни истовчи клублар сони ортиши шубҳасиз, асосий даъвогарлар эса «ПСЖ», «Ливерпуль», «Милан» ва «Атлетико».
Бу ёзда ўз клубини аниқ тарк этадиган 10 нафар футболчилар

Шкодран Мустафи
Ажойиб марказий ҳимоячи, ҳозирги пайтда биласизки бу позицияда яхши футболчини топиш унчалик осон эмас. Мустафи "Валенсия" нинг бугунги даражасидан анча ўсиб кетди ва «Ювентус», «Интер», «Барселона», «Атлетико» ва «Тоттенхэм» каби клубларнинг жиддий қизиқишини ҳисобга олсак, уни бу йил ёзда "Валенсия" ни аниқ тарк этади дейишимиз мумкин.
Бу ёзда ўз клубини аниқ тарк этадиган 10 нафар футболчилар

Доменико Берарди
Доменико «Сассуоло» даражасида анча ўсди ва энди кейинги карьерасини янги босқичда давом эттириши учун вақт етиб келди. Берарди учун ҳамон "Ювентус" асосий даъвогар бўлиб турибди ва гап-сўзларга қараганда унга Испания ва Англия клублари ҳам қизиқмоқда.
Бу ёзда ўз клубини аниқ тарк этадиган 10 нафар футболчилар

Марио Балотелли
Афсуски, "Супер-Марио" энди унчалик "супер" эмас, унинг футболчилик фаолияти бўйича янгиликлар жуда кам, ҳамда унинг «Ливерпуль» даги кунлари тугаб бормоқда. Юрген Клопп ўз ўйинчиларидан кўп ҳаракат қилишларини, рақибга тинимсиз босим ўтказиш ва ўйин давомида улардан тўлиқ куч билан ўйнашни талаб қилмоқда. Бу борада Мариода муаммолар бор ва немис янги жамоасини шакллантиришда Балотеллига умид қилмаяпти.
Бу ёзда ўз клубини аниқ тарк этадиган 10 нафар футболчилар

Андрей Ярмоленко
Андрей ўз клуби ва терма жамосасининг етакчиси ҳисобланади. Ҳозир у аъло даражадаги спорт формасига эга, "Динамо" клуби мухлисларига берган ваъдасини амалда бажарди, яъни Украина чемпиони бўлди. Евро-2016 да у ўзини кўрсатади ва Украина ўз ўйин услубини асосан Андрей орқали қуради, бу унга ўзини кўрсатиши учун ажойиб имконият. Уни анчадан буён кузатишмоқда, ҳозир у 26 ёшда ва "Динамо" миқёсида барча нарсаларга эришди, унинг Европага кўчиб ўтиши учун вақт етиб келди.
Бу ёзда ўз клубини аниқ тарк этадиган 10 нафар футболчилар

Миши Батшуайи
Марсель клуби жорий йил январ ойида ўзининг ушбу бебаҳо футболчисини янги шартнома тузишга кўндириб енгил нафас олаётган бўлса ажаб эмас. Миши ажойиб спорт формасига эга ва Евро-2016 га боради, уни кўплаб клубларнинг скаутлари яқиндан кузатишлари турган гап, шу билан бирга унга асосий даъвогарлар «Тоттентхем», «Ювентус», «Атлетико» ва «Ливерпуль» ҳисобланади.
Бу ёзда ўз клубини аниқ тарк этадиган 10 нафар футболчилар

Александр Зинченко
"Уфа" клуби жон сақлаш учун курашмоқда, агар пример лигада қолишни уддалашган тақдирда ҳам Зинченконинг яна бир мавсум клубда қолишига кафолат йўқ. Европанинг топ-клублари Александрга қизиқмоқда, Киевнинг "Динамо" клуби ҳам уни ватанига қайтаришга иштиёқманд, ишунингдек Россия клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд. Мана у яқинда ўз интервьюсида нима деди: "Мен ушбу мавсум охиригача "Уфа" клубида қолишим аниқ, лекин келажагим ҳақида олдиндан тахмин қилишни истамайман". Бизнингча чемпионат қандай тугашидан қатъий назар бу унинг "Уфа" даги охирги мавсуми бўлади.
Бу ёзда ўз клубини аниқ тарк этадиган 10 нафар футболчилар

Ромелу Лукаку
Ромелу "Эвертон" да учинчи мавсумини ўтказмоқда ва аниқ бўлиб улгурдики, клуб бельгияликнинг истеъдодига тўғри келмайди. Жадвал ўртасидаги ўрин? Лукаку бундан ҳам юқори ўринларга лойиқ. У бор-йўғи 22 ёшда, аммо у аллақачон катта тажрибага эга бўлиб улгурди. Ромелу Бельгиянинг яқинда бошланадиган Евро-2016 даги биринчи рақамли ҳужумчиси бўлади. Ундан кейин "Эвертон" яхшигина маблағга эга бўлади, Ромелу эса ўз истеъдодига мос клубга ўтади ва чемпионлик титули учун курашиш имконига эга бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • -1
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru