«Барселона»да тўп суриш оғирлик қилган футболчилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-05-2016 | 13:27 ZAMIN.UZ / Спорт / 27 Май 2016 года
5 942

«Барселона»да тўп суриш оғирлик қилган футболчилар

«Барселона»да тўп суриш оғирлик қилган футболчилар

Ёзги трансфер ойнаси бошланиши билан барча клублар ўз сафини кучайтиришга киришади. Шунингдек, бир қатор ўйинчилар билан хайрлашишади. “Барселона”да ҳам бир қатор чарм тўп усталари кетишлари кутилмоқда. Қуйида шундай футболчилар борасида сўз юритамиз.

Марк Андре тер Штеген

Катта умидлар билан “Барселона”га ташриф буюрган немис голкиперининг ишлари юришмади. Тер Штеген ҳамкасби Клаудио Браво билан ўзаро рақобатда ютқазиб қўйди. Бунинг оқибатида эса мураббийлар асосан Бравога ишонч билдиришди. Тер Штеген эса заҳирада қолиб кетди. Эндиликда бу дарвозабон фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришни режалаштирмоқда. Унга Европанинг кўзга кўринган бир қатор гранд клублари қизиқиш билдиришмоқда.

Адриано

Бразилиялик чап қанот ҳимоячиси ҳам ниҳоят каталония клубини тарк этиш арафасида турибди. Унга “Рома” томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Шунингдек, “Ливерпуль” ҳам қизиқиб кўрганди. Адриано чиндан ҳам заҳира футболчисига айланиб қолганди. Ўзаро рақобатда Хорди Албага имкониятни бой бериб қўйганди.

Томас Вермален

“Барса”нинг омадсиз трансфери айнан Вермален билан боғлиқ. Жароҳатлар исканжасидан чиқиб кета олмаган Томас эндиликда яна Премьер-лигага қайтиш арафасида турибди. Футболчининг ўзи ҳам Испанияда ортиқ қолишни хоҳламаяпти. Ўртамиёна бўлса-да, кўпроқ ўйин амалиётини берадиган жамоада ўйнашни истамоқда. Шу боисдан ҳам Вермален ёзда “Барселона”ни деярли тарк этишга яқин.

Мунир

Ёдингизда бўлса, ушбу иқтидорли футболчи биринчи учрашувидаёқ гол киритишни уддасидан чиқиб, кўпчиликни ҳайратини оширганди. Кейинчалик эса заҳирада қолиб кетди. Ҳозирда каталонияликлар ҳужумида учлик Месси, Неймар ва Суарес бор экан, Мунир асосий таркибга кира олмайди. Шуни тушуниб етган, футболчи ва мураббийлар ёзда Мунирни ижарага бериб юборишни режалаштирмоқда. Айни дамда унга бир қатор клублар томонидан қизиқиш бўлмоқда.

Марк Бартра

Бартра ҳам кетиши кутилаётганлар футболчилар орасидан жой олган. “Барселона”нинг ҳар бир чизиғида кескин рақобат юзага келган. Шу боисдан рақобатда Марк Бартра заҳирада қолиб кетишига тўғри келмоқда. Айнан ўйнадиган ёшида ҳимоячи заҳирада қолиб кетишни истамаяпти. Унга “Вест Хэм” клуби томонидан қизиқиш бор. Каталонияликлар уни қўйиб юбориши ҳам мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru