Баҳорги мавсумдаги Россия чемпионатининг 5 қаҳрамони » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-05-2016 | 23:28 ZAMIN.UZ / Спорт / 27 Май 2016 года
709

Баҳорги мавсумдаги Россия чемпионатининг 5 қаҳрамони

Баҳорги мавсумдаги Россия чемпионатининг 5 қаҳрамони

Россия чемпионати якунланди. Мавсум якунлари юзасидан таҳлилий хулоса чиқаришимиз мумкин. Ким танаффусдан кейин ўзини яққол кўрсата олди ва жамоасининг ютуқларига ўзининг сезиларли фойдали таъсирини кўрсата олди?

Сердар Азмун
Бердиев жамоаси таркибидаги муҳим ижрочи ва “Ростов” нинг ҳайратланарли муваффақиятини яратишдаги асосий ўйинчилардан бири. Бу баҳорда ҳужумчи ўзининг ажойиб спорт формасига кирди. Сердарнинг кетма-кет 5 учрашувда гол уриши, якуний мувафақиятда ушбу урилган голлар қийматини баҳоламаслик мумкин эмас. Яъни унинг «Урал» ва «Зенит» билан ўтказилган муҳим учрашувлардаги ғалаба келтирувчи голлари, жанговор ғалаба келтирган “Динамо” дарвозасига урган дубли, «Локомотив» ва «Мордовия» дарвозасига киритган голлари жамоаси учун ўта муҳим очколарни келтирди. Ҳа “Кубань” клубига қарши ўтказилган учрашувда гол уролмаган бўлсада, унинг 2 марта тепган заргарона тўпи муъжиза туфайлигина Беленов дарвозаси тўридан жой олмади. “Ростов” нинг умумий 12 баҳорги мавсумдаги рақиблари дарвозасига киритган 18 та голидан 6 таси Сердарга тегишли. Эронлик ҳужумчи иштирокидаги “Урал” дарвозасига урилган ғалаба тўпи тарихий аҳамиятга эга бўлди, яъни ушбу гол эвазига “Ростов” клуби биринчи марта Чемпионлар лигасида иштирок этади.
Баҳорги мавсумдаги Россия чемпионатининг 5 қаҳрамони

Фёдор Смолов
Фёдор «Краснодар» клуби билан кетма-кет 7 ўйинда рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Бу билан 26 ёшли ҳужумчи кетма-кет гол уриш борасида Дмитрий Вязьмикин ва Александр Кержаковларни қувиб етди. Бунгача Россия пример лигасида кетма-кет 8 учрашувда рақиб дарвозасини фақат Георгий Деметрадзе ишғол қилган эди. 8 учрашувда 13 та гол! Ушбу футболчи яқин йиллар давомида гол уролмаган эди, яъни кетма-кет 45 учрашувда гол уролмаган, қўрқинчли серия 1775 минутга етган эди. Ҳозир эса у кўрсатаётган самарали ўйинга ҳатто Месси ва Роналду ҳасад қилади. Кўпчиликнинг фикрича, яқинда бўлиб ўтадиган Евро-2016 мусобақасида Россия терма жамоаси сафида Мамаев-Смолов жуфтлиги фаолият юритиши керак.
Баҳорги мавсумдаги Россия чемпионатининг 5 қаҳрамони

Понтус Вернблум
Дзагоевнинг футболдаги камолотга эришиши, урган олтин голини инкор этмаган ҳолда ҳамда Мусага эътиборни сусайтирмаган ҳолда айнан швециялик ярим ҳимоячининг ҳатти-ҳаракатларини юқори баҳолаган бўлар эдик. Понтус – монстр, майдонда бундай шафқатсиз эҳтиросли жанговор футбол намойиш қилиш фақат Симеоненинг йигитларига хос. Нафақат майдонда, балки ечиниш хонасида ҳам у ҳақиқий лидер ва етакчидир. Слуцкий жамоасининг асосий ва алмаштирилмас ижрочиси, нафақат рақиб ҳужумларини бузиш ва ўз дарвозасини ҳимоя қилиш, балки бошқа позицияларда ҳам фойдали ўйинчига айланиб улгурди. “Уфа” ва “Терек” жамоаларига қарши кечган ўйинларда урган ғалаба келтирувчи голлари фикримизга далил бўла олади.
Баҳорги мавсумдаги Россия чемпионатининг 5 қаҳрамони

Халк
Яқинда Халк «гол+пас» тизими бўйича 50 очко тўплади. Унинг бу натижаси нафақат Лоськовнинг чемпионатнинг бир мавсумида киритилган голлар бўйича ўрнатган рекордини такрорлади, балки миллий чемпионат ва клубнинг шу пайтгача эришган ютуқларини янгилади: бундан олдин бирон бир футболчи лига тарихида “гол+пас” тизими бўйича 50 очко тўплаш даражасига етмаган. Россия чемпионатидаги гроссмейстер даражасидаги футболчи (агар бундан ортиқ бўлмаса) ни терма жамоа мураббийлари штаби Америкада бўлиб ўтадиган бўлажак турнирда мамлакат байроғи остида ўйнашга жалб этди. Халк нафақат ўзи моҳирона тўп сурмоқда, шу билан бирга ҳамкорлари Дзюба ва Шатовларни очилишига ёрдам бермоқда, бунинг учун унга алоҳида раҳмат айтиш керак.
Баҳорги мавсумдаги Россия чемпионатининг 5 қаҳрамони

Квинси Промес
Қизил-оқларнинг навбатдаги омадсиз мавсумидаги бирдан бир ёрқин доғи. Бу йигит нафақат ўзининг фойдали ҳатти-ҳаракатлари билан, балки ҳар бир ўйинда ўзининг жонкуярлигини намойиш этиб келмоқда. Чемпионатнинг баҳорги мавсумида ушбу ҳужумчининг ҳисобидаги «Урал» ва «Амкар» жамоалари дарвозасига киритган ғалаба келтирувчи голларни ва дербидаги “Динамо” дарвозасига йўллаган дубли эвазига жамоасига келтирган 3 очкони эътиборга олишимиз мумкин. Қизиқ, Промес ўзини кўрсата олмаган ўйинларда “Спартак” мағлубиятга учради, хусусан «Зенит», «ЦСКА» ва «Ростов» жамоаларидан мағлубиятга учраган. Жамоанинг мавсумдаги мақсади Еврокубокларда иштирок этиш эди, Квинси бўлмаганда ушбу турнирда иштирок этишни уддалай олармиди? Буюк клубнинг ишларини юқори даражага кўтариш учун, балки клубни 11 нафар Промеслардан иборат таркиб билан тўлдириш керакдир?
Баҳорги мавсумдаги Россия чемпионатининг 5 қаҳрамони

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru