Диего Симеоне: «Футболда адолат деган нарса йўқ. Ким ғолиб чиқса, шунга лойиқ бўлган» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-05-2016 | 10:26 ZAMIN.UZ / Спорт / 29 Май 2016 года
540

Диего Симеоне: «Футболда адолат деган нарса йўқ. Ким ғолиб чиқса, шунга лойиқ бўлган»

Диего Симеоне: «Футболда адолат деган нарса йўқ. Ким ғолиб чиқса, шунга лойиқ бўлган»

«Атлетико» жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ финалида «Реал»дан қабул қилинган мағлубиятдан кейинги фикрларини билдириб ўтди, дейилади "Кун" нашрида.

«Реал»ни табриклайман – улар яна бир марта кучли эканликларини исботлашди, бу сафар пенальтилар сериясида. Биз ўйинни ёмон бошладик, 20-дақиқадангина ўз ўйинимизни ташкил эта бошладик. Иккинчи бўлимнинг бошидаёқ ҳисобни тенглаштиришимиз муҳим эди, аммо нима бўлганини ўзингиз кўрдингиз.

Қандай ўйиндаги мағлубият менга оғирроқ таъсир қилишини аниқ айта олмайман. Ҳаммасидан ҳам кўра, бу ерга бизнинг ғалабамизни кўриш учун келган ва бунга катта пул сарфлаган кишиларнинг кўз-ёшларини кўриш оғирроқ. Мен уларга далда бериш учун сўз топа олмаслигимни ҳис қилмоқдаман. Мана шуниси ҳаммасидан ҳам аламлироқ.

Тарихдан аёнки, иккинчи бўлганларни унутиб юборишади. Иккита финални бой бериш – бу катта муваффақиятсизлик, ким ғолиб бўлса у энг яхши ҳисобланади. Футболда адолат отлиқ нимарса йўқ. Ким ғолиб чиқса, у шунга лойиқ ўйнаган бўлади. Мағлубиятни эса ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Рақиб бу мавсумда энг яхшиси деб топилди, чунки улар ғолиб бўлди.

Энди мен ўйлашим ва яна ўйлашим керак бўлган вақт келди», – дейди Симеоне.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru