Роналд Куман: «МЮ» ван Гаалга бундай муносабати билан Англия Кубоги учун ҳақли эмас» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-05-2016 | 19:02 ZAMIN.UZ / Спорт / 29 Май 2016 года
325

Роналд Куман: «МЮ» ван Гаалга бундай муносабати билан Англия Кубоги учун ҳақли эмас»

 Роналд Куман: «МЮ» ван Гаалга бундай муносабати билан Англия Кубоги учун ҳақли эмас»

«Саутҳемптон» жамоаси бош мураббийи Роналд Куман ўз ватандоши Луи ван Гаалнинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббилигидан истеъфога чиқарилишига муносабатини билдириб ўтди, дейилади "Кун" нашрида.

«Мен ван Гаал, Моуриньо ва «МЮ» билан боғлиқ жараённи кузатиб бордим. Ҳамиша газеталарда Моуриньо ва «Юнайтед» ҳақида ўқидим.

Агар Луига Англия Кубоги финалига қадар истеъфога чиқарилиши ҳақида маълум қилишмаган бўлса, «МЮ» унга қилган муносабати туфайли Кубок учун ҳақли бўлмаганини айтишим мумкин.

Агар футбол бизнесида озгина нарсани тушунсангиз, сиз биласизки бундай келишувга бир кечада эришилмайди. Кейинги бир неча ой давомида Луи катта босим остида ишлади, лекин мен у бу босимни қандай енгиб ўтганини кўриб, ҳайратга тушгандим.

Албатта, унда ОАВ билан муносабатлар яхши кечмади. Мен унга айтгандим: «Луи, сен улар билан бошқачароқ муносабатда бўлишинг керак». Лекин Луи бу Луи.

Ўйлайманки, у Англия Кубогида ғолиб бўлиш орқали катта иш қилганди, ҳатто шундай босим остида ишлай туриб ҳам», – дейди Куман.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru