23:39 / 25.02.2015
6 189

Рўзиқул Бердиев: Жамоа билан фахрланаман

Рўзиқул Бердиев: Жамоа билан фахрланаман

"Насаф" ва "Тракторсази" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг, қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди. У ўз сўзида жамоа характер кўрсатгани ва шогирдлари билан фахрланишини таъкидлади.

- Барчани ғалаба билан табриклайман. ОЧЛда осон ўйин бўлмайди. Асосийси биз ғалабага эришдик. Футболчиларимиз характер кўрсатишди. Бунақа йигитлар билан фахрланаман.

- Иккинчи бўлим олдидан қандай сеҳрли сўзлар айтдингизки, жамоа ўйини тубдан ўзгариб кетди?
- Биринчи бўлимда болаларда ҳаяжон бўлди. Танаффусда имкониятдан фойдаланиш кераклигини таъкидладим.

- Каблашнинг ўйини чиқмади?
- Тўғри у жамоага бирдан киришиб кетиши қийин кечди. Умид қиламан кейинчалик жамоага киришиб кетади. Каблаш шундай бўлсада рақиб ҳимоячиларини қийнаб қўйди.

- Баҳром Абдурахимовни мухлислар майдонда кўришни исташганди.
– Баҳром Абдурахмонов ва Илҳом Юнусов техникага таяниб ҳаракат қиладиган футболчилар ҳисобланишади. Бугунги ўйинда жисмоний бақувват ўйинчилардан фойдаландим.

- Учта марказий ҳужумчи схемасидан ҳам фойдаланишни режалаштирганмисиз? ОЧЛ берилган заявка шуни англатмоқда.
– Футболчиларни амплуасига кўра қайдномага киритилгани билан ўйин давомида алмашиб ҳаракатланишади.

- Одил Ҳамробеков ёш бўлишига қарамасдан бугун юқори савияда ўйнади. Унинг ҳаракатлари ҳақида фикрингиз?
– Унинг ҳаракатларидан ўзим ҳам қониқдим. Ишонаманки у жамоанинг энг ишончли ўйинчиларидан бири бўлиб етишади .

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: Жамоа билан фахрланаман