​Умар Моманидан яна янги карикатуралар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-05-2016 | 14:36 ZAMIN.UZ / Спорт / 30 Май 2016 года
1 225

​Умар Моманидан яна янги карикатуралар

Машҳур карикатурачи рассом Умар Момани ижод қилишда давом этмоқда. Бу сафар унинг асосий эътибори Англия премьер лигаси ва Европа чемпионлар лигаси финал ўйинига қаратилди. Айниқса, "Реал" Мадриднинг 11-марта энг кучли деб топилиши асосий кун фотосига айланди.

1. 23 май. Кубок-мубогинг билан даф бўл!

​Умар Моманидан яна янги карикатуралар

Англия кубогига эга чиққан бўлишига қарамай, Луи ван Гаал истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнини 3 йиллик шартнома билан Жозе Моуриньо эгаллади.

2. 25 май. Дани Алвеш Пелега қарши
​Умар Моманидан яна янги карикатуралар

Испания кубогини ютгач, "Барселона" таркибида 23 та совринга эга чиққан Дани Алвеш "нокамтарлик" қилган ҳолда совринлари сони Пеленикидан ҳам кўп эканини таъкидлади. Уч карра жаҳон чемпиони афсонавий футбол қироли Пеледан жавоб кутиб қоламиз.

3. 25 май. Сени ҳеч ким ўйнолмайди менингдек
​Умар Моманидан яна янги карикатуралар

Мадриднинг "Реал" жамоаси футболчиси Гарет Бейл "Атлетико" футболчилари ҳақида гапираркан, ҳамшаҳарларидан бирортаси "қироллик клуби"нинг асосий таркибида ўйнолмаслигига урғу берди. Кейин билсак, у интернет орқали ўйналадиган "Футбол менежер" ўйинида барча "Атлетико"чиларни захирага михлаб чиққан экан.

4. 27 май. Манчестер қовоқхонасининг янги ковбойлари
​Умар Моманидан яна янги карикатуралар

Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед"га келгач, Манчестер шаҳри "ёввойилашган ғарб"га айланди. Чунки бу ерда Хосеп Гвардиола ҳам бор. Чамаси, бу шаҳар икки "ковбой"га торлик қилади-ёв...

5. 28 май. Ҳамма ҳужумга!
​Умар Моманидан яна янги карикатуралар

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ финали олдидан ҳужумкор ўйин намойиш этишини таъкидлади. У одатдаги ҳимоявий ва натижа кўрсатадиган ўйин услубидан воз кечишини айтиб, финалда зерикарли футболнинг олди олинишига урғу берди.

6. 29 май. "Реал" Мадрид — 11

​Умар Моманидан яна янги карикатуралар

Мадриднинг "Реал" жамоаси 11 марта ЕЧЛ кубогини қўлга киритди. Ҳаммага маълум, ўйин асосий вақтида ҳисоб очилмагач, пенальтилар сериясигача борилди ва Криштиану Роналдунинг бехато зарбасидан кейин улар ғолибликни нишонлашди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru