Евромавсумнинг энг ёрқин ва жанговар ўйинларининг топ-5 талиги » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-05-2016 | 14:56 ZAMIN.UZ / Спорт / 30 Май 2016 года
6 869

Евромавсумнинг энг ёрқин ва жанговар ўйинларининг топ-5 талиги

Евромавсумнинг энг ёрқин ва жанговар ўйинларининг топ-5 талиги

«Ювентус» ва «Бавария»нинг ўзаро кураши, Тбилисидаги голлар шоуси ҳамда Клоппнинг собиқ ва ҳозирги жамоаси иштирокида 2015/2016 йил бўлиб ўтган европа футболидаги энг қизиқарли ушрашувлар ҳақида

Евромавсумнинг энг ёрқин ва жанговар ўйинларининг топ-5 талиги

11.08.2015. «Барселона» - «Севилья» – 5:4. УЕФА Суперкубоги.
Тбилисидаги ўйин бизнинг хит-парадимизни мавсумнинг энг қизиқарли ўйини сифатида очиб беради. Ўшанда «Барселона» ва «Севилья» ҳақиқий футбол спектаклини намойиш қилишган. «Севилья» нинг тезкор голига «Барселона» кетма-кет 4 гол билан жавоб берган эди. Бундай пайтларда каталонияликлар ғалабани бериб қўйишмайди. Коноплянканинг дебют голи эвазига андалусияликларга ўйинни овертаймгача олиб борган эди. Барибир охирги сўзни айтиш Луис Энрике шогирдларига насиб қилган.

Евромавсумнинг энг ёрқин ва жанговар ўйинларининг топ-5 талиги

20.10.2015. «Байер» – «Рома» – 4:4. Чемпионлар лигаси, 3 тур.
Ёки Роджер Шмидт ўз мухлислари асабини ўйнашни яхши кўради ёки клуб раҳбарлари ҳомийсининг фармацевтика маҳсулотларини шу тарзда реклама қилишни талаб қилишади, чунки ўтган мавсумда ҳам «Вердер» ва «Вольфсбург» билан ўтказилган учрашувларда мухлисларига "валидолни" эслатувчи ўйинни саҳналаштирган эдилар. Мана янги мавсумда ўзларига ишончни оширишди. Леверкузендаги ушбу учрашув меҳмонларнинг фойдасига ҳал бўлиши керак эди, Чичаритонинг дублига учрашувнинг биринчи қисмидаёқ Де Росси ўз дубли билан жавоб қайтарган эди. Танаффусдан кейин римликлар 2 та гол фарқи билан олдинга ўтиб олишган, ўйин тугашига 5 минут қолганда Кемпелнинг ўйин суратини ошириб чиройли гол уриши ва Мехмедининг заҳирадан майдонга тушиб гол уриши "фармацевт" ларни мағлубиятдан қутқариб колган эди.

Евромавсумнинг энг ёрқин ва жанговар ўйинларининг топ-5 талиги

16.03.2016. «Бавария» – «Ювентус» – 4:2. Чемпионлар лигаси, 1/8 финал.
Бу қарама-қаршилик Чемпионлар лигасининг тарихига "энг қизиқ ўйин" сифатида аниқ киради. Барчаси биринчи ўйиндан бошланган эди, шунда ўйиннинг 2-қисмида "Ювентус" қаҳрамонларча мағлубиятдан қутулиб қолган эди. "Альянс-арена" га уйдаги 2:2 ҳисоби билан бориш яхши кўрсаткич эмас эди. Лекин "Кекса синьорлар" ушбу учрашувдан ҳиссиётларга тўла заряд олишган эдилар. Бу ҳисоб "Бавария"ни оёғидан чалиб қўйиши мумкинга ўхшар эди. Бўлмаса буни қандай тушунтириш мумкин, биринчи таймдаги "Бавария" нинг ҳалокатли ўйини-ю, жамоанинг жар ёқасига бориб қолганлигини. Мухлисларнинг ва шахсан Гвардиоланинг бахтига майдонда Томас Мюллер бор эди, қўшимча вақтдаги унинг киритган голи эвазига мазкур клублар ўртасидаги муносабат овертаймда аниқланишига маҳкум этилди. Кейин эса "Ювентус" да ўзгариш қилишга куч етишмади.

Евромавсумнинг энг ёрқин ва жанговар ўйинларининг топ-5 талиги

14.04.2016. «Ливерпуль» – «Боруссия Д» – 4:3. Европа лигаси, 1/4 финал.
«Ливерпуль» дан яна бир қутлуғ ўйин. Футболдаги соф шаклдаги жиннилик. Ўнинчи минутдан кейин «Боруссия» 2 та тўп фарқи билан олдинга ўтиб олгач, кўпчиликнинг фикрича иш бажарилган эди. Сабаби ушбу вазиятда мерсисайдликлар турнирнинг кейинги босқичига чиқишлари учун рақиб дарвозасига нафақат 3 та гол уришлари, шу билан бирга ўз дарвозаларидан бошқа тўп ўтказмасликлари керак эди. Биринчи тайм шу ҳисобда тугади, танаффусдан сўнг эса Дивок Ориги орадаги фарқни қисқартирди ва ўйинни қутқариб қолиш учун умид ўйғотди. Лекин Ройс яна орадаги фарқни 2 та тўп фарқига узайтирди, бу билан ўйин тақдири ҳал бўлганга ўхшарди. Аммо бундай бўлиб чиқмади, Коутиньо орадаги фарқни яна 1 та тўпга қисқартирди, кейин 1 та гол уриб ўз сўзини Сако айтди. Ўйиннинг охирги секунларида Ловрен гол уриб Клоппнинг жамоасини ярим финалга чиқаришди. вывел команду Клоппа в полуфинал. Бу ақл бовар қилмас томошабоп ўйин эдики, унинг ҳурмати учун хотирангизни тозалаб уни қайтадан кўриш мумкин.

Евромавсумнинг энг ёрқин ва жанговар ўйинларининг топ-5 талиги

24.04.2016. БАТЭ - «Динамо Мн» – 3:3.
Унча кам бўлмаган қизиқарли ўйин бўлди. «Борисов-Арена» даги ушбу ўйин уни кўрганларга қўшимча қувонч бахш этди. БАТЭ ярим ҳимоячиси Стасевичнинг тезкор голига "Динамо" ярим ҳимоячиси Жуковский ўзининг тезкор жавоб голи билан жавоб қайтарди. Кейинги голни кўриш учун 75 минут кутишга тўғри келди, шунда БАТЭ Милуновичнинг голи эвазига яна олдинга чиқиб олди. Бир қараганда оддий ўйин, фаворит қийинчиликка учрамоқда, лекин кутилган ўйинни ўз рақибига ўйин охирида кўрсатди. Ким ўйлабдики, ўйин тугашига 15 минут қолганда урилган голлар, ўйиннинг даслабки 75 минутида урилган голларга тенг бўлади деб. Ўйин тугашига 5 минут қолганида 2 та тўп фарқи билан БАТЕ олдинга ўтиб олди, кейин минскликлар томонидан ажойиб қайтиш амалга оширилди ва орадаги фарқ йўққа чиқарилди. Хулоса қилиб ушбу ўйинни мавсумнинг энг қизиқарли ўйинлардан бири бўлди дейишимиз мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru