ЧЛ-2015/16 рамзий терма жамоасига киритилган 18 футболчидан 15 таси испан клубларида ўйнайди. » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
31-05-2016 | 00:34 ZAMIN.UZ / Спорт / 31 Май 2016 года
1 009

ЧЛ-2015/16 рамзий терма жамоасига киритилган 18 футболчидан 15 таси испан клубларида ўйнайди.

ЧЛ-2015/16 рамзий терма жамоасига киритилган 18 футболчидан 15 таси испан клубларида ўйнайди.

УЕФА якунланган Чемпионлар лигаси турнирининг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Мазкур рамзий терма жамоа УЕФА нинг қуйидаги техник экспертлари гуруҳи томонидан тузиб чиқилди: Иоан Лупеску (УЕФА нинг катта техник зобити), Алекс Фергюсон, Жан-Поль Бриггер (ФИФА), Хинес Мелендес, Миксу Паателайнен, Томас Шааф, Петер Рудбек, Саво Милошевич, Дэвид Мойес и Мирча Луческу.

Бу жамоа 18 футболчидан иборат, шундан 15 таси «Атлетико», «Реал» ва «Барселона» футболчиларидан иборат. Мазкур Чемпионлар лигаси - 2015/16 нинг рамзий терма жамоаси тўлиқ таркиби қуйидагича:

Дарвозабонлар:

Ян Облак (Атлетико)
Диего Симеоне жамоасининг қаҳрамонларидан бири, 13 ўйинда бор йўғи ўз дарвозасидан 8 та гол ўтказди.

Мануэль Нойер (Бавария)
11 ўйинда 9 та гол ўтказиб юборди, бу ҳам яхши кўрсаткич, Нойер - ноёб истъедод эгаси.

Ҳимоячилар:

Диего Годин (Атлетико)
Садоқатлилик ва руҳан жанговарлик намунаси. Уругвайлик финалгача 1 та ўйинни ўтказиб юборди. холос.

Хуанфран (Атлетико)
Барча 12 та ўйинда ўнг қанот ҳимоясида етакчиликни қўлдан бермади, финалдаги ноаниқ тепган пенальтини эсламаганда, жамоаси учун етарлича хизмат қилди.

Тьяго Силва (Пари Сен-Жермен)
Чорак финалгача фақат 1 та ўйинни ўтказиб юборди. Парижликларнинг ҳақиқий сардори, ушбу мавсумда ўзини мукаммал даражада кўрсата олди.

Серхио Рамос (Реал)
Ҳал қилувчи баҳсдаги ўзининг голи билан 2 финал турнирида гол урган биринчи ҳимоячи бўлди.

Марсело (Реал)
Чап қанот ҳимоячиси мадридликлар билан 2015 йил ёзда янги шартнома тузди ва ақл бовар қилмас мавсумни ўтказди. Чемпионлар лигаси-2015/16 даги 13 учрашувдан 11 тасида иштирок этди.

Ярим ҳимоячилар:

Габи (Атлетико)
Атлетиконинг ушбу турнирдаги биронта учрашувини ўтказиб юбормаган 3 нафар футболчилардан бири. Чемпионлар лигасидаги қатнашувчилар орасида энг кўп югурган футболчи - 149,206 км.

Коке (Атлетико)
Турнирдаги энг кўп югурган футболчилар орасида учинчи бўлди - 141,175 км, ундан кўп югурган футболчиларга нисбатан камроқ учрашувларда иштирок этган бўлсада.

Андрес Иньеста (Барселона)
Бор йўғи 7 учрашувда иштирок этди, лекин ўзининг энг яхши томонларини кўрсата олди ва "Барселона" нинг чорак финалга чиқишига муносиб ҳисса қўшди.

Тони Кроос (Реал)
Ушбу турнирда амалга оширган узатмалари (1007) ва аниқ узатмалари (952) сони бўйича етакчи бўлди.

Лука Модрич (Реал)
Унинг майдон марказидаги ижодкорлиги ва кўра олиш қобилияти мадридликлар ўйинида жуда муҳим рол ўйнади. Хорватиялик 1 та гол ҳам урди - "Шахтёр" жамоаси дарвозасига.

Ҳужумчилар:

Антуан Гризманн (Атлетико)
Мазкур турнирдаги самарадорлик кўрсаткичи бўйича 5-ўринни (11) ва кўп югуриш бўйича 2-ўринни эгаллаб (142,864 км), «Атлетико» нинг етакчи ўйинчиларидан бири бўлди.

Луис Суарес (Барселона)
9 ўйинда 8 та гол - катта кўрсаткич, лекин "примьеро"да 40 та гол урган ва "Олтин бутса" ни ютган футболчи учун бу одатий иш.

Лионель Месси (Барселона)
Гуруҳ баҳсларининг ярмини ўтказиб юборди, лекин кейин ўзининг фантастик ўйинини кўрсатди, 7 ўйинда 6 та гол уриш билан.

Роберт Левандовски (Бавария)
Загребнинг "Динамо" клуби дарвозасига урган хет-триги полякнинг турнирдаги қатнашиш оҳангини белгилаб берди, 12 ўйинда қатнашиб 9 та гол уришга муваффақ бўлди.

Криштиану Роналду (Реал)
Турнир давомида самарадорлик бўйича ўз шахсий рекордини ўрнатишга муваффақ бўла олмаган бўлсада, лекин 16 та голи унинг Чемпионлар лигаси - 2015/16 турнирининг "энг яхши тўпурар"и унвонини қўлга киритиши учун етарли бўлди.

Гарет Бейл ( Реал)
26 ёшли футболчининг тезлиги ва техникаси рақиблари учун даҳшатли бўлиб қолмоқда, ушбу мавсум унинг Мадриддаги карьерасидаги энг барқарори бўлди.
ЧЛ-2015/16 рамзий терма жамоасига киритилган 18 футболчидан 15 таси испан клубларида ўйнайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru