Де Брюйненинг АПЛ га қайтиши ва 2015/16 мавсумнинг энг фойдали яна 5 трансфери » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
31-05-2016 | 14:28 ZAMIN.UZ / Спорт / 31 Май 2016 года
4 954

Де Брюйненинг АПЛ га қайтиши ва 2015/16 мавсумнинг энг фойдали яна 5 трансфери

Де Брюйненинг АПЛ га қайтиши ва 2015/16 мавсумнинг энг фойдали яна 5 трансфери

Ушбу таҳлилий мақолада биз мавсумнинг энг омадли трансферлари ҳақида фикр юритамиз.

Димитри Пайе. «Марсель»дан «Вест Хэм» га 15 млн. еврога трансфер қилинган.
Пайе дарҳол Биличнинг асосий қуролиги айланди. Пайе сходу стал главным в банде Билича. Унинг айёрона ҳаракатлари, қойилмақом тўп узатишлари, стандарт вазиятларни мукаммал ижро этиши Франция терма жамоасига чақирилишига ва 10 дан ортиқ расмий учрашувларда иштирок этишига сабаб бўлди. Айнан Димитри Евро-2016 мусобақасида асосий таркибда Вальбуэнани ўрнига туширилиши керак. Пайе ўз ўйинлари билан нафақат "уч ранглилар" бош мураббийи Дидье Дешам томонидан тан олинишига, балки АПЛ футболчилари орасида мавсум рамзий терма жамоаси таркибиги киритилишига эришди. У ўзининг 13 та аниқ тўп узатмаси билан Озил ва Эриксенлардан сўнг 3-ўринни эгаллади, «гол+пас» тизими бўйича эса кучли 10 таликка кирди. входит в десятку лучших. Албатта, бу муваффақиятли дебют, футболчи ҳозир 29 ёшда ва унинг топ-клубларда ўйнаши учун вақт тобора кам қолмоқда.

Хатем Бен-Арфа. Эркин агент.
Шунга ўхшаш ҳолат бошқа Франциялик қанот ҳужумчисида, лекин тескари йўналишда амалга оширилган трансфер, яъни АПЛ дан Франция 1-лигасига. Ўтган мавсумнинг тўлиқ ярмини ФИФА нинг қоидасига кўра у ўйинсиз ўтказди. У бир мавсумда 2 тадан ортиқ клубда ўйнаши мумкин эмас эди, чунки унгача "Ньюкасл" нинг ёшлар жамоасида ва ундан кейин "Халл Сити" да ижара асосида тўп сурган эди. Шу сабабли у "Ницца" нинг бирон бир жамоасида ўйнай олмас эди. Хатем бундан жуда зерикди, ниҳоят шартномаси муддати тугагандан сўнг ўйнаш учун имконятга эга бўлди ва голлар тўпламини ярата бошлади: мавсум бошидаги биринчи 9 ўйинда 7 та тўп киритди, жорий мавсумнинг 34 та учрашувида у 17 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Унга 5 та голли узатмасини ҳам қўшсак, унинг кўрсаткичи ёқимли дейишимиз мумкин.

Дуглас Коста. «Шахтёр» дан «Бавария» га 30 млн. еврога трансфер қилинган.
Ёзда ушбу Бразилияликнинг трансферига кўпчилик шубҳа билан қарашди, клубнинг ашаддий мухлислари эса унга тўқнашувдан сўнг ўз севимлилари Франк Риберини сафдан чиқариб юборган ўйинчи сифатида қарай бошлашди. Лекин Коста мавсум бошидан Гвардиоланинг асосий таркиб футболчилари қаторидан жой олди ва у нафақат яқинда "Олтин тўп" ни эгаллаш учун овоз бериш бўйича ўтказилган сўровнинг финалчиси Гетцени бир мунча муддат эсдан чиқаришларига мажбур қилди, шунингдек уни заҳира ўриндиғига михлаб қўйди. У ўзининг тезкорлиги, юқори техника эгаси эканлиги, иккала оёғи билан ҳам бир хилда қаттиқ тўп тепа олиши, бутун ўйин давомида ўз қанотида рақиб ўйинчисини босим остида ушлаб тура олиши, нафақат юқори дриблинг соҳиби эканлиги, балки рақиб жарима майдонига шиддат билан ёриб кира олиши билан ажралиб туради. 4 та гол ва 9 та голли узатма балки, унинг энг яхши кўрсаткичи эмасдир. Лекин ким ушбу йигитнинг ўйинини кўрган бўлса, бу албатта омадли трансфер деган фикримиз ёлғон эмаслигини тасдиқлайди.

Пауло Дибала. «Палермо» дан «Ювентус» га 32 млн. еврога трансфер қилинган.
Ростини айтсак, ушбу Аргентиналикнинг "Ювентус" га тансфер қилинишида, у мухлислар севимлиси Тевеснинг ўрнини эгаллай олармикан, у буюк Дель Пьеронинг вориси бўла олармикан деган баъзи хавотирлар бор эди, умуман биласизми жавобгарлик катта эди, яна ушбу ёш истеъдод эгасининг нархини келишиш жараёнида уни янги Месси дейилиши Зампаринини нақ ақлдан оздираёзди. Россияда, масалан, шундай таққослашлар ёш футболчиларга салбий таъсир қилади. Мисол учун, "Спартак" дан Давидов буни тасдиқлади. Бахтни қарангки, Дибала биринчи учрашувданоқ асосий таркибга муносиб ва етук футболчи эканлигини мунтазам равишда голлар уриши ва голли узатмалар амалга ошириши билан намойиш эта бошлади. Ажойиб мавсум, "Бавария" билан жавоб учрашувида қатнашмаганлигини ҳисобга олмаганда. Ким айта оларди, унинг "Бавария" билан ўтказилган биринчи учрашувда дебют голини киритишини, аниқки иштаҳа овқат еётганда келади.

Кевин Де Брюйне. «Вольфсбург» дан «Манчестер Сити» га 74 млн. еврога трансфер илинган.
Ёзда "шаҳарликлар" ўз сафини Стерлинг, Отаменди, Делф ва Де Брюйнелар билан тўлдирди. Делф даволаниш билан машғул эди, Отаменди мослашишга ҳаракат қиларди, Стерлинг эса заҳира ўриндиғидаги футболчилар сафини кенгайтирган эди. Шундай пайтда ушбу Бельгияликнинг трансферини жуда яхши дейишимиз мумкин бўлади. Биринчи учрашувдаёқ Кевин Агуэро ва Сильва каби жамоа ҳужумчилари орасида энг яхшилардан бири бўлди. Фақат АПЛ да унинг активида 7 та гол ва 10 та голли узатма бор, "ПСЖ" дарвозасига урган голи эвазига клуби ўз тарихида биринчи марта Европанинг кучли жамоалари квартетидан жой олди. Жароҳатдан кейин ўз вақтида баҳор мавсумида майдонга қайтди, унинг голи бўлмаганда "Сити" нафақат Чемпионлар лигаси мусобақасининг ярим финалига чиқа олмасди, балки АПЛ да ҳам кейинги йилда клубларнинг мазкур нуфузли турнирида қатнашиш имконини берувчи 4-ўринни сақлаб қола олмасди.

Н’Голо Канте. «Кан» дан «Лестер» га 9 млн. еврога трансфер қилинган.
Аллақачон, Пайе ва Бен-Арфа кашфиёт деб тан олинди, Европа лигаси ва Чемпионлар лигасининг етакчи финалчилари Гризманн ва Гамейроларни эсдан чиқармаган ҳолда мавсумнинг асосий кашфиёти сифатида айнан Кантени ҳисоблаш мумкин. Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам майдон марказида Погба, Матюиди, Диарра, Сиссоко, Кабай ва Шнайдерлин каби ажойиб футболчиларни жамлаган бўлса, энди яна енгилмас Кантени ҳам улар қаторига қўшади. Унинг "Лестер" даги ўйинларини ким кўрмаган бўлса, Россия терма жамоасига қарши дебют учрашувида у қандай гол урганлигини кўриши мумкин. Тиришқоқ, жасур ва ажойиб ярим ҳимоячи терма жамоанинг бошланғич таркибида майдонга тушишга ҳақли. Бу Дешам учун ёқимли бош оғриқ бўлиши турган гап. Канте ўз ўйини билан нафақат буюк Макелеле билан солиштиришларига сабабчи бўлди, балки "Реал", «Арсенала» ва «Челси» нинг эътиборини ўзига қаратди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru