Россия ўртоқлик учрашувида Чехияга мағлуб бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-06-2016 | 23:28 ZAMIN.UZ / Спорт / 01 Июн 2016 года
417

Россия ўртоқлик учрашувида Чехияга мағлуб бўлди

Россия ўртоқлик учрашувида Чехияга мағлуб бўлди

Euro-2016 турнирига тайёргарлик доирасида Россия терма жамоаси Австриянинг Инсбурк шаҳрида Чехияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўйиннинг 6-дақиқасидаёқ россияликлар ҳужумчиси Александр Кокорин ҳисобни очди. Чехлар эса иккинчи бўлимни бошида ҳисобни тенглаштирди, жамоа сардори Томаш Росицки Гильермени озиж қолдирди. 90-дақиқада эса Москванинг ЦСКА жамоаси собиқ футболчиси Томаш Нецид ғалаба голига муаллифлик қилди.

Ушбу ўйинда "Шальке" футболчиси, Россия фуқаролигини қабул қилган германиялик Роман Нойштедтер дебют қилди. Леонид Слуцкий шогирдлари 5 июнь куни Монакода Сербияга қарши яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.

Инсбрук (Австрия).
Ўртоқлик учрашуви.
Чехия – Россия – 2:1 (0:1)
Голлар: Кокорин, 6 (0:1). Росицки, 49 (1:1). Нецид, 90 (2:1).
Чехия: Чех, Гебреселассие, Хубник (Сивок, 46), Кадлец, Лимберски (Кадержабек, 64), Дочкал (Скалак, 41), Дарида, Павелка (Плашил, 46), Росицки (Коларж, 85), Крейчи, Лафата (Нецид, 46).
Россия: Лодигин (Гильерме, 46), Смольников, Березуцкий (Нойштедтер, 64), Игнашевич, Торбинский (Комбаров, 64), Денисов, Шатов, Иванов (Головин, 64), Кокорин (Самедов, 64), Дзюба (Мамаев, 46), Смолов.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru