“Реал” Неймарнинг ҳийласини сезиб қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-06-2016 | 13:50 ZAMIN.UZ / Спорт / 04 Июн 2016 года
1 488

“Реал” Неймарнинг ҳийласини сезиб қолди

“Реал” Неймарнинг ҳийласини сезиб қолди

“Барселона” ҳужумчиси Неймар ўз фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкинлиги ҳақида "Даракчи" нашри хабар тарқатмоқда.

Маълумотларга кўра, 24 ёшли футболчининг агентларидан бири мижозининг хизматларини “Қироллик клуби”га таклиф қилди ва трансфер қиймати 192 млн евро бўлишини маъум қилди.

Ўз навбатида “Реал” ушбу таклифга эҳтиёткорлик ва шубҳа билан қарамоқда. Мадридликлар раҳбарияти Неймарнинг ушбу хатти-ҳаракатларини ҳийла сифатида қабул қилмоқда. Яъни, бу йўл орқали Неймар “Барселона” билан узайтирадиган шартномасидан кўпроқ пул ишлаб олмоқчи.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru