Дани Алвес «Ювентус» жамоасига ўтаётганини тасдиқлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-06-2016 | 14:08 ZAMIN.UZ / Спорт / 04 Июн 2016 года
600

Дани Алвес «Ювентус» жамоасига ўтаётганини тасдиқлади

 Дани Алвес «Ювентус» жамоасига ўтаётганини тасдиқлади

«Барселона» футбол клуби ҳимоячиси Дани Алвес, янги мавсумни Италиянинг «Ювентус» жамоаси таркибида бошлашини тасдиқлади.

«Мен ҳозир жуда бахтлиман. «Ювентус»га қўшилаётганимдан хурсандман. Мен «Барселона» таркибида барча совринларни қўлга киритдим ва унда ўтказган ҳар дақиқадан ҳузурландим. Аммо, ўзгаришлар вақти келди. Мен «Ювентус»ни Европадаги ғалабалар сари етаклашни истайман. Яқин кунларда, Туринда «Ювентус» билан шартнома имзолайман, аммо мен ҳар доим «Барселона» мухлиси бўлиб қоламан, — дея Алвес сўзларини келтирган "Кун" нашри.

Аввалроқ, «Барселона» матбуот хизмати Дани Алвес жамоани тарк этаётгани тўғрисидаги хабарни тасдиқлаган ҳамда жамоа тарихига қўшган ҳиссаси учун унга миннатдорчилик билдирган эди.

Футболчининг ўзи мухлислари билан хайрлашиб, келажакда Каталония жамоасига қайтишини айтганди. Ўтган мавсумда Алвес «Барселона» учун 48 та матч ўтказиб, битта гол урган ва 8та голли узатмани амалга оширган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru