Чехияда футбол учрашувида пенальти тепиш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-06-2016 | 20:05 ZAMIN.UZ / Спорт / 05 Июн 2016 года
761

Чехияда футбол учрашувида пенальти тепиш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

Чехияда футбол учрашувида пенальти тепиш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

Чехияда ҳудудий лига доирасидаги «Бат’ов-1930» ва «Фриштак» жамоалари учрашувидан кейин белгиланган пенальтилар сериясида 52 марта зарба ижро этилди. Бу орқали 2005 йили Намибия Кубоги учун финал учрашувида қайд этилган рекорд янгиланди. Ўшанда томонлар 11 метрли жарима нуқтасидан 48 марта зарба амалга оширишганди. Ўшанда «Пэлас» «Сивикс»ни 17:16 ҳисобида енгганди.

Чехиядаги пенальтилар серияси 38 дақиқа давом этган ва «Бат’ов-1930» жамоасининг 22:21 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Унда икки томоннинг ҳам барча футболчилари камида 2 мартадан пенальти тепишган.

"Мен рекорд ўрнатишимизни дарҳол пайқадим. Аввалига 20 тадан пенальти тепилганидан кейин уйга кетмоқчи ҳам бўлдим, чунки зиёфат кутмоқда эди, лекин қолдим", дея «Фриштак» жамоаси президенти Вратислав Рудольф сўзларини келтиради "Кун" нашри.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru