Жокович Маррейни енгиб, илк марта «Ролан Гаррос» совринига эга бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-06-2016 | 22:59 ZAMIN.UZ / Спорт / 05 Июн 2016 года
326

Жокович Маррейни енгиб, илк марта «Ролан Гаррос» совринига эга бўлди

Жокович Маррейни енгиб, илк марта «Ролан Гаррос» совринига эга бўлди

Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси, сербиялик 29 ёшли Новак Жокович «Ролан Гаррос» финалида англиялик Энди Маррейга қарши 4 сет давом этган баҳсда 3-6, 6-1, 6-2, 6-4 ҳисобларида ғалаба қозонди, дейилади "Кун" нашрида. У ўз фаолиятида илк марта грунт кортларда ўтказиладиган бу турнирда ғолиб бўлди. Шу вақтгача Жокович 3 марта Париждаги «Ролан Гаррос» финалида мағлубиятга учраганди.

Шунингдек, у энди Рафаэль Надаль, Рожер Федерер, Андре Агасси, Рой Эмерсон, Род Лэйвер, Дон Баджа ва Фред Перри қаторида «Катта Дубулға» туркумидаги барча 4та турнирда ғолиб бўла олган спортчига айланди.

Бундан ташқари, у «Катта Дубулға»да қаторасига 4 турнирда ғалаба қозонган учинчи теннисчи бўлди. Ундан олдин Баджа (1937-1938) ва Лэйвер (1962 ва 1969 йилларда) шундай натижани кўрсатганди.

Жокович учун «Ролан Гаррос» ғолиблиги «Катта Дубулға» туркумидаги 12-титул бўлди. У АТР турнирларида эса 65-ғалабасига эришди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru