Канада Ўзбекистон термаси билан ўтадиган ўртоқлик учрашувини трансляция қилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-06-2016 | 13:13 ZAMIN.UZ / Спорт / 06 Июн 2016 года
1 274

Канада Ўзбекистон термаси билан ўтадиган ўртоқлик учрашувини трансляция қилади

 Канада Ўзбекистон термаси билан ўтадиган ўртоқлик учрашувини трансляция қилади

Канада 7 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувини тўғридан-тўғри трансляция амалга оширади. Бу ҳақда Канада футбол ассоциациясининг саҳифасида маълум қилинди, деб хабар беради "Кун" нашри.

Ўртоқлик ўйини соат 16:00да ( Тошкент вақти билан 19:00да) Австриянинг Бад-Вальтерсдорф шаҳрида ўтказилади. Трансляцияни canadasoccer.com сайти орқали кузатиб бориш мумкин.

Канада ва Ўзбекистон терма жамоси шу вақтгача бирор марта ҳам учрашмаган.

ФИФАнинг 2016 йил июнь ойидаги рейтингида Канада миллий терма жамоаси 93-ўринни ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса 66-ўринни банд этган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru