Ўзбекистон МТЖ ўртоқлик ўчрашувида Канадага мағлуб бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-06-2016 | 23:22 ZAMIN.UZ / Спорт / 07 Июн 2016 года
676

Ўзбекистон МТЖ ўртоқлик ўчрашувида Канадага мағлуб бўлди

Ўзбекистон МТЖ ўртоқлик ўчрашувида Канадага мағлуб бўлди

ЖЧ-2018 3-саралаш босқичига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Австриядаги йиғин доирасида Канада терма жамоасига қарши баҳс олиб борди, дейилади "Кун" нашрида.

Анчагина қизиқарли кўриниш олган беллашувда ҳамюртларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Дастлаб рақиблар сафида Даавид Эдгар ҳисобни очган бўлса, 62-дақиқада Элдор Шомуродов ҳисобни тенглаштирди. Лекин ўйиннинг 81-дақиқасида Акрам Комилов кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.
Ўзбекистон МТЖ ўртоқлик ўчрашувида Канадага мағлуб бўлди

Ўзбекистон - Канада 1:2

Гол: Давид Эдгар 20, Шомуродов 62, Комилов 80 (автогол)
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 8.Сервер Жепаров, 9.Отабек Шукуров, 11.Игорь Сергеев, 13.Даврон Ҳошимов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 15.Александр Гейнрих, 16.Акром Комилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов.
Захира: 1.Элдорбек Суюнов, 12.Игнатий Нестеров, 3.Шерзод Аъзамов, 4.Марат Бикмаев, 5.Шуҳрат Муҳаммадиев, 6.Жасур Ҳасанов, 7.Александр Мерзляков, 10.Жамшид Искандеров, 17.Достон Ҳамдамов, 18.Саламат Қутибоев, 19.Жамшид Болтабоев, 22.Санжар Шоаҳмедов.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru