Алишер Узоқов Евро 2016 ўйинларини шарҳлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-06-2016 | 06:57 ZAMIN.UZ / Спорт / 09 Июн 2016 года
1 748

Алишер Узоқов Евро 2016 ўйинларини шарҳлайди

 Алишер Узоқов Евро 2016 ўйинларини шарҳлайди

Актёр, футболчи, умуман санъатнинг турли соҳаларида ўзини синашга улгурган Алишер Узоқов UzReport TV телеканали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинадиган Евро 2016 ўйинларини шарҳлайди, дейилади "Кун" нашрида.

Алишер Узоқов томонидан шарҳланадиган ҳар бир ўйин намойиши ўзгача ўтиши кутилмоқда. Демак, азизлар севимли терма жамоангиз иштирокидаги ўйинни актёр ва футболчи Алишер Узоқов шарҳлови остида томоша қилиш имконига эгасиз. Эслатиб ўтамиз, Алшер Узоқов «Арсена́л» футбол клубининг ишқибози.

Евро 2016 ўйинлари 2016 йилнинг 10 июнидан 10 июлигача Францияда бўлиб ўтади. Мазкур Европа чемпионати, УЕФА томонидан Европа мамлакатлари терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган асосий футбол мусобақаси ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, UzReport TV телеканали Евро 2016 ўйинларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида трансляция қилиш бўйича лицензион ҳуқуқнинг ягона эгасидир.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru