18:23 / 26.02.2015
6 340

Улуғбек Бақоев «Навбаҳор»га ўтмоқда

Улуғбек Бақоев «Навбаҳор»га ўтмоқда

Кеча болгариялик дарвозабон Эмил Михайлов "Навбаҳор" билан билан хайрлашганлиги ҳақида хабар берилганди. Бугун эса дарвозабон борасидаги масалала ўз ечимини топди. Мураббийлар штаби олдинги мавсумларни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси дарвозасини қўриқлаб келаётган Александр Меленчук билан музокараларга киришишганди. Маълум вақт давом этган музокаралардан кейин молдовалик посбон “Навбаҳор”га ўтишга қарор қилди. 2014 йилги чемпионатда “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган Меленчук барча 26 учрашувда майдонга тушиб, барчасида 90 дақиқа давомида тўп сурганлигини айтиб ўтиш жоиз. Мавсумлар оралиғида жиззахликлар билан хайрлашган Меленчук бугун кечқурун Тошкентга етиб келиб, жамоамиз сафига қўшилади.

Шу билан биргаликда, мураббийлар штабини кучайтириш мақсадида малакали мутахассис қидирилаётганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик. Олиб борилган музокаралар натижасида бугун маслаҳатчи мураббий борасида ҳам бир тўхтамга келинди. Эндиликда, “Навбаҳор”да Ислом Аҳмедов маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият юритадиган бўлди. Мамлакатимиз мухлисларига яхши таниш бўлган ушбу мутахассис сўнгги пайтларда ОФК йўриқчиси сифатида ишлаётганди. Юртимиздаги ёш мураббийларни тарбиялашда самарали тарзда меҳнат қилаётган Аҳмедовни жамоамизга фойдаси тегиши аниқ. Ўйинларни таҳлил қилиш борасида катта салоҳиятга эга бўлган мураббий эндиликда бор билим ва маҳоратини жамоамиз равнақи ва ривожи учун ишга соладиган бўлди.

Юртимизнинг тажрибали ҳужумчиларидан бири Улуғбек Бақоев шу кунларда “Навбаҳор” таркибига қўшилади. Фаолиятини асосий қисмини Қозоғистонда ўтказган футболчи ўтган мавсум иккинчи ярмида юртимизга қайтиб, “Бухоро” жамоаси билан шартнома имзолаб, бухороликлар шарафини иккинчи давра давомида тўққизта ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч бор нишонга олганди. Мавсумлар оралиғида ҳужумчи маълум вақт давомида Ғузорнинг “Шўртан” машғулотларида ҳам қатнашишга улгурганди.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улуғбек Бақоев «Навбаҳор»га ўтмоқда