Евро-2016: Россия термаси бош мураббийи турнирнинг энг кам маош олувчи мураббийи сифатида қайд этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-06-2016 | 14:06 ZAMIN.UZ / Спорт / 10 Июн 2016 года
599

Евро-2016: Россия термаси бош мураббийи турнирнинг энг кам маош олувчи мураббийи сифатида қайд этилди

 Евро-2016: Россия термаси бош мураббийи турнирнинг энг кам маош олувчи мураббийи сифатида қайд этилди

Буюк Британиядаги Daily Mail нашри Евро-2016 турнирида иштирок этувчи терма жамоалар мураббийларининг маошлари миқдорларини ўрганиб чиқди, дуйилади "Кун" нашрида.

Тадқиқот натижаларига кўра, Англия терма жамоасининг устози Рой Ҳожсон энг кўп маош олувчи мураббий экани аниқланди. Инглизлар билан бир жамоада жой олган ва 12 июнь куни биринчи турда бу жамоа билан учрашадиган Россия терма жамоасининг бош мураббийи Леонид Слуцкий эса нашр рўйхатидаги энг охирги ўринда қайд этилди. У билан турнир якунигача келишув тузилган ва унга маош тайинланмаган, унга терма жамоа натижаларига кўра бонуслар тўланади. ЦСКА жамоаси бош мураббийи ҳисобланадиган Слуцкий Капеллонинг ўрнига терма жамоа бошқарувига тайинланганди ва бир вақтнинг ўзида икки лавозимда ишлайди.

Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
1. Рой Ҳожсон (Англия, йилига 3,5 млн. фунт)
2. Антонио Конте (Италия, 3,15 млн)
3. Фотиҳ Терим (Туркия, 2,7 млн)
4. Йоахим Лёв (Германия, 2,15 млн)
5. Висенте Дель Боске (Испания, 2 млн)
6. Дидье Дешам (Франция, 1,3 млн)
7. Марсель Коллер (Австрия, 1,15 млн)
8. Мартин О’Нил (Ирландия, 1 млн)
9. Фернанду Сантуш (Португалия, 962 минг)
10. Бернд Шторк (Венгрия, 770 минг)
11. Владимир Петкович (Швейцария, 575 минг)
12. Марк Вильмотс (Бельгия, 550 минг)
13. Ларс Лагербек (Исландия, 346 минг)
14. Майкл О’Нил (Шимолий Ирландия, 250 минг)
15. Крис Коулмэн (Уэльс, 200 минг)
15. Адам Навалка (Польша, 200 минг)
17. Анте Чачич (Хорватия, 192 минг)
18. Павел Врба (Чехия, 175 минг)
19. Эрик Хамрен (Швеция, 154 минг)
19. Жанни Де Бьязи (Албания, 154 минг)
21. Ян Козак (Словакия, 138 минг)
22. Михаил Фоменко (Украина, 104 минг)
23. Ангел Йорданеску (Руминия, 92 минг)
24. Леонид Слуцкий (Россия, фақат бонуслар).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru