Евро 2016: Россия охирги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-06-2016 | 09:03 ZAMIN.UZ / Спорт / 12 Июн 2016 года
616

Евро 2016: Россия охирги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди

 Евро 2016: Россия охирги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди

Россия терма жамоаси Европа чемпионатининг гуруҳ босқич доирасидаги илк учрашувини Англияга қарши ўтказди. Марсель шаҳридаги «Велодром» стадионида кечган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Россияликлар биринчи бўлимда тўлиқ ҳимояланишди. «Шерлар» эса тинимсиз ҳужумлар уюштирди, лекин Игорь Акинфеев бир неча марта жамоасини сақлаб қолди.

Иккинчи бўлим бошида Россия хавфли вазиятлар яратди лекин бу вазиятлар голга айланмади.

72 дақиқада Георгий Щенниковнинг қоида бузишидан кейин белгиланган жарима зарбасини Эрик Дайер голга айлантирди.

Ўйин инглизлар ғалабаси томон кетаётган паллада Василий Березуцкий ўзини кўрсатди ва боши билан тўпни дарвозанинг ўзидан олисдаги бурчагига жойлаб қўйди 1:1.

Айни вақтда В гуруҳида Уэльс терма жамоаси 3 очко билан пешқадам. Россия ва Англия биттадан очкога эга. Словакия охирги ўринда.

Англия – Россия – 1:1
Голлар: Дайер, 73 (1:0); В. Березуцкий, 90+2 (1:1).
Огоҳлантиришлар: Кэхилл, 62 – Щенников, 72.

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru