Кейн: Англия Россияни 3:0 ёки 4:0 ҳисоби билан ютиши мумкин эди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-06-2016 | 09:34 ZAMIN.UZ / Спорт / 12 Июн 2016 года
557

Кейн: Англия Россияни 3:0 ёки 4:0 ҳисоби билан ютиши мумкин эди

 Кейн: Англия Россияни 3:0 ёки 4:0 ҳисоби билан ютиши мумкин эди

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейн Евро-2016’нинг гуруҳ босқичидаги Россияга қарши учрашув натижасига изоҳ берди, дейилади "Кун" нашрида. Эслатиб ўтамиз, 11 июнда бўлиб ўтган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Россияликлар ютқазилаётгани ўйинни Василий Березуцкий голи эвазига дуранг натижа билан якунлай олишди.

"Биз жуда яхши ўйнадик. Россияни 3:0, 4:0 ҳисобида ютишимиз мумкин эди. Афсуски, ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Ва бунинг учун қатат ҳақ тўладик. Жуда аламли, чунки Англия ютишга лойиқ эди. Уэльс билан ҳам шундай ўйнаймиз. Албатта, ўйин охиридаги аҳмоқона хатони инобатга олмаса", деб айтди Кейн.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru