Евро-2016. Модричнинг голи Хорватияга ғалаба келтирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-06-2016 | 20:09 ZAMIN.UZ / Спорт / 12 Июн 2016 года
528

Евро-2016. Модричнинг голи Хорватияга ғалаба келтирди

Евро-2016. Модричнинг голи Хорватияга ғалаба келтирди

Европа чемпионатида бугун "D" гуруҳи вакиллари мусобақага киришишади. Хорватия терма жамоаси Лука Модрич томонидан урилган гол эвазига Туркияни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда "Stadion.uz" хабар берди.

Биринчи бўлим тугашига арафасида хорватлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Туркиялик ҳимоячи қайтарган тўпни Модрич 20 метрлардан дарвоза томон тепди. Вулқон Бобожон зарбани қайтара олмади.

Иккинчи бўлимда ҳам устунлик Хорватия томонида бўлди. Ҳаттоки Туркия дарвозаси тўсини икки марта жамоани голдан қутқариб қолди. Фотиҳ Терим шогирдлари бу баҳсда ўзларини яхши томондан кўрсата олишмади.

Дастлабки турдан кейин Хорватия ўз ҳисобига очко ёзиб қўйди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru