Месси: терма жамоа ёмон ўйнаса, одамлар менинг аргентиналик эканимга шубҳалана бошлайдилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-06-2016 | 10:16 ZAMIN.UZ / Спорт / 13 Июн 2016 года
637

Месси: терма жамоа ёмон ўйнаса, одамлар менинг аргентиналик эканимга шубҳалана бошлайдилар

Месси: терма жамоа ёмон ўйнаса, одамлар менинг аргентиналик эканимга шубҳалана бошлайдилар

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси терма жамоа учун Америка кубогининг аҳамият ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда "Fut.uz" хабар берди.

«Бу мусобақа Аргентина учун жуда муҳим. Биз сўнгги икки мусобақада яхши иштирок этдик: ЖЧ-2014 ва Америка кубоги-2015 финалига қадар етиб бордик. Бироқ ҳар сафар ғалаба қозониш насиб этмади.

Баъзан одамлар менинг аргентиналик эканимга шубҳалана бошлайдилар, айниқса, терма жамоа ёмон ўйнаётган пайтда. Бироқ мен ўз мамлакатимни жуда яхши кўраман ва қачондир у ерга қайтишга умид қиламан», – деди Месси.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru