Криштиану Роналду дунёнинг энг даромадли футболчиси деб тан олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-06-2016 | 00:48 ZAMIN.UZ / Спорт / 14 Июн 2016 года
766

Криштиану Роналду дунёнинг энг даромадли футболчиси деб тан олинди

Криштиану Роналду дунёнинг энг даромадли футболчиси деб тан олинди

“Forbes” журналининг мутахассислари 2015 йилнинг 1 июнидан 2016 йилнинг 1 июнига қадар дунёда энг кўп пул топадиган спортчиларнинг янги рейтингини эълон қилди, дея ёзади "Qalampir" нашри

Спортчилар орасида тузиладиган ушбу рейтингда тарихда илк бор футболчи етакчилик қилмоқда. Ушбу рейтингнинг биринчи поғонасини футбол юлдузи Криштиану Роналду эгаллаб турибди.

“Реал Мадрид” футбол жамоасида тўп сурувчи Криштиану Роналдунинг даромади ўтган йилнинг 1 июнидан то 2016 йилнинг 1 июнига қадар88 миллион АҚШ долларига кўпайган. Энг қизиғи, ушбу маблағнинг 46 миллион АҚШ долларини, у фтубол ортидан эмас, балки турли реклама роликлари, акциялар ва пиар кампаниялар орқали орттирган.

“Forbes” эълон қилган рейтингда Криштианудан кейинги ўринни 1 йилда 81, 4 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан Лионель Месси эгаллаган. Жами 100 нафар спортчи киритилган ушбу рейтингдан бор-йўғи 2та аёл ўрин олган. Рейтингдаги аёлларнинг бири 40-ўринда, яъни 28,9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан теннисчи Серена Уильямс турибди. 88 ўрин эса 21,9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағи билан яна бир теннисчи Мария Шараповага насиб этган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru