Қийин кечган баҳсда Италия Бельгиядан устун келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-06-2016 | 02:33 ZAMIN.UZ / Спорт / 14 Июн 2016 года
480

Қийин кечган баҳсда Италия Бельгиядан устун келди

Қийин кечган баҳсда Италия Бельгиядан устун келди

Италия терма жамоаси жуда қийин кечган баҳсда Бельгияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Биринчи бўлимда ташаббус бельгияликлар томонида бўлди. Улар рақиб дарвозаси олдида бир қанча хавфли вазиятларни содир этишди.

10-дақиқада Наингголан узоқ масофадан кучли ва аниқ зарба йўллади, Буффон тўпни қайтара олди. Орадан бироз ўтгач Ража яна бир марта узоқ масофадан дарвозани нишонга олди, бу сафар тўп жуда ноаниқ кетди.

32-дақиқада ҳисоб очилди. Бонуччи майдон марказидан тўпни Жаккеринига аниқ етказиб берди. У эса жарима майдони ичида дарвозабон билан ёлғиз қолиб, ажойиб зарба билан тўпни дарвозага йўллади!

Орадан бироз вақт ўтгач, Италия ҳисобни ошириши мумкин эди. Пароло тўпни боши билан жарима майдони марказига оширганида, Пелле яқин масофадан зарба берди, бироқ тўп ноаниқ кетди.

Иккинчи бўлимда ҳам вазият ўзгармади. Бельгия катта куч билан ҳужумга отланди. Лукаку, Азар ва Оригида бир қатор имкониятлар бўлди. Аммо италияликлар бугунги ўйинда ҳатога йўл қўйишмади.

Сўнгги дақиқаларда эса бельгияликлар рақибнинг қарши ҳужумини ўтказиб юборишди. Кандрева тўпни эгаллаб, жарима майдонига кириб келди ва Пеллега оширди. Грациано тўпни тўхтатмасдан зарба йўллаб, ҳисобни оширди.

13 июнь, Лион, «Стад де Лион»

Бельгия – Италия 0:2 (0:1)

Голлар: Жаккерини (32), Пелле (90+2)

Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Вертонген, Симан (Феррейра Карраско, 75), Вермален, Витцель, Наингголан (Мертенс, 62), Феллайни, де Брюйне, Азар, Лукаку (Ориги, 73).

Италия – Буффон, Бонуччи, Кьеллини, Дармиан (Де Шильо, 59), Бардзальи, Пароло, Кандрева, де Росси (Мотта, 78), Жаккерини, Пелле, Эдер (Иммобиле, 75).

Огоҳлантиришлар: Кьеллини (65), Эдер (75), Бонуччи (78), Мотта (84), Вертонген (90).

Манба: www.stadion.uz.

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru