Евро-2016. Англия билан дуранг ўйнаган Россия терма жамоаси Словакиядан енгилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-06-2016 | 20:42 ZAMIN.UZ / Спорт / 15 Июн 2016
1 007

Евро-2016. Англия билан дуранг ўйнаган Россия терма жамоаси Словакиядан енгилди

Евро-2016. Англия билан дуранг ўйнаган Россия терма жамоаси Словакиядан енгилди

Евро—2016 мусобақасида 2-тур беллашувлари 15 июндан эътиборан старт олди. Уни «B» гуруҳида кураш олиб бораётган Россия ва Словакия терма жамоалари бошлаб берди, деб ёзади «Дарё» нашри

Учрашувнинг 32-дақиқасида Қатар Юлдузлар Лигасида тўп сураётган Владимир Вайсс аниқ зарбаси билан Словакия терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Вайсс икки нафар россиялик ҳимоячини алдаб гол уриши учун Марек Ҳамшик уни узоқ масофадан тўп билан таъминлади.

Биринчи бўлим сўнггида Марек Ҳамшикнинг ўзи Игорь Акинфеев қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашган футболчи дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди.

Россия терма жамоаси аъзолари 80-дақиқага келиб ҳисобни 1 тага қисқартирди. Денис Глушаков томонидан урилган гол ўйиндаги сўнггиси бўлди.

Мазкур ғалабасидан кейин Словакия терма жамоаси очколари сонини 3 тага етказиб, «B» гуруҳида Уэльсдан кейин 2-ўринга кўтарилиб олди. 1 очко билан сўнгги ўринда бораётган Россия термаси эса гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб турибди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru