00:12 / 27.02.2015
6 312

“Спартак” раҳбарияти ва футболчилари ўзаро рублнинг ўзгармас курсини белгилашди

“Спартак” раҳбарияти ва футболчилари ўзаро рублнинг ўзгармас курсини белгилашди

Москванинг “Спартак” жамоаси футболчиси Артём Ребров журналистларга ўз жамоадошлари билан биргаликда Россияда юз берган иқтисодий қийинчилик шароитида жамоага ёрдам беришга рози бўлишганини маълум қилди.

Унинг айтишича, жамоа раҳбарияти футболчиларга маошни 1 долларни 45 рублдан, еврони эса 55 рублдан ҳисоблаб тўлашга рози бўлишни сўраб мурожаат қилган. Россия рубли қадрсизланишидан олдин курс айнан шундай бўлган.

Бу таклиф “Спартак”нинг барча футболчилари томонидан қабул қилинган.

“Болалар вазиятни тўғри тушуниб туришибди. Ҳамма бу таклифга ўз розилигини билдирди”, – дейди Ребров “Чемпионат.cом” сайтига берган интервьюсида.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Спартак” раҳбарияти ва футболчилари ўзаро рублнинг ўзгармас курсини белгилашди