Евро-2016. Англия иродали тарзда Уэльсни таслим этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-06-2016 | 22:52 ZAMIN.UZ / Спорт / 16 Июн 2016 года
462

Евро-2016. Англия иродали тарзда Уэльсни таслим этди

Евро-2016. Англия иродали тарзда Уэльсни таслим этди

Англия ҳамда Уэльс терма жамоалари ўртасидаги Евро-2016 мусобақасиининг гуруҳ босқич учрашуви ўз ниҳосига етди. Бу ҳақда "Fut.uz" хабар берди.

Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, инглизларнинг ғалабаси билан якунланди.

Анчагина қизиқарли кечган учрашувда дастлаб биринчи бўлим 42-дақиқасида Гарет Бэйл ҳисобни очди.

56-дақиқага келиб заҳирадан майдонга тушган Жейми Варди жавоб голини киритишга муваффақ бўлди.

Учрашувга қўшиб берилган вақтда эса Даниэль Старриж рақиб дарвозасига иккинчи голни киритиб, якунда Англияга 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, Англия иродали тарзда Уэльсни таслим этди.

Евро-2016. “В” гуруҳи. 2-тур

Англия – Уэльс 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 42 Бэйл, 1:1 – 56 Варди, 2:1 – 90 Старридж.
Англия – Харт, Кэйхилл, Роуз, Уокер, Смоллинг, Алли, Дайер, Лаллана (Рэшфорд, 73), Стерлинг (Старридж, 46), Кейн (Варди, 46), Руни.
Уэльс – Хеннесси, Уильямс, Дэвис, Тэйлор, Честер, Бэйл, Рэмзи, Робсон-Кану (Уильямс, 72), Аллен, Ледли (Эдвардс, 67), Гантер.
Огоҳлантиришлар: Дэвис (61).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru