Неймар учун 200 миллион тўлашга тайёр уч клуб бор » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-06-2016 | 19:58 ZAMIN.UZ / Спорт / 17 Июн 2016 года
731

Неймар учун 200 миллион тўлашга тайёр уч клуб бор

Неймар учун 200 миллион тўлашга тайёр уч клуб бор

Футбол агенти Вагнер Рибейро «Барселона» клуби ҳужумчиси Неймарга учта клуб қизиқаётганини маълум қилган, деб ёзади "Fut.uz" сайти.

«Айни вақтда учта жаҳон миқёсидаги клуб Неймарни сотиб олишни истамоқда. Улар футболчи учун 200 миллион евронинг баҳридан ўтишга тайёр. Бироқ бу клубларнинг номини айта олмайман», – деди агент.

Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг хизматларига «Реал» ва «ПСЖ» қизиқмоқда. Футболчининг "Барса" билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар давом этади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru