Араблар 300 миллион еврога “Милан”нинг 30 фоизини сотиб олишмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Араблар 300 миллион еврога “Милан”нинг 30 фоизини сотиб олишмоқчи

Араблар 300 миллион еврога “Милан”нинг 30 фоизини сотиб олишмоқчи

Англиянинг “Манчестер Сити” футбол клубига эгалик қилувчи шайх Мансур оиласи аъзолари ҳам кирган консорциум “Милан” хўжайини Сильвио Берлускони билан музокараларга киришган, дея хабар бермоқда Eurosport.

Ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилинганича йўқ, бироқ араб консорциуми клубнинг назорат пакетини қўлга киритиш мақсадида акцияларни сотиб олиши тахмин қилинмоқда.

Аввалроқ, таиландлик миллиардер Би Тайчаубол Сильвио Берлусконига “Милан” акциялари пакетини сотиш бўйича 1 миллиард еврога тенг таклиф берганини тасдиқлаган эди.

Бундан ташқари, ОАВда компанияси клубнинг янги стадионини қуриш билан шуғулланаётган хитойлик миллиардер Ван Цзяньлинь ҳам “Милан”нинг асосий акциядорига айланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru