Моуриньо сабаб “МЮ”ни тарк этадиган футболчилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-06-2016 | 03:53 ZAMIN.UZ / Спорт / 19 Июн 2016 года
1 497

Моуриньо сабаб “МЮ”ни тарк этадиган футболчилар

Моуриньо сабаб “МЮ”ни тарк этадиган футболчилар


Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед”да иш бошлаганидан кейин, таркибда қатор ўзгартиришларни амалга оширмоқчи. Хусусан мураббий жамоада ўйнаётган қатор футболчилар билан хайрлашишни режасига киритган. Қуйида шундай чарм тўп усталари борасида сўз юритамиз.

Эшли Янг

Бир па йтларда Эшли Янг Англиянинг энг тезкор ярим ҳимоячиларидан бири эди. Лекин вақт ўтганидан кейин, унинг ўйинида пасайиш бўлди. Жозе Моуриньо бош мураббий этиб тайинланганидан кейин, португалиялик мутахассис Эшли Янг билан орани очиқ қилмоқчи. Гап шундаки, Моуриньо тузган режасига Янг тўғри келмаслиги маълум қилинган. Шунинг учун Янг “МЮ”ни тарк этиши эҳтимоли юқори. Тезкор қанот ярим ҳимоячисига бугунги кунда бирорта жамоа қизиқиш билдирмаётганлиги ачинарли холдир.

Хуан Мата

Матанинг ишлари Англияда ҳеч ҳам юришмади. “Челси”да яхши бошланганди. Кейинчалик Жозе “аристократлар”да устоз бўлганидан сўнг иккиласи ўзаро келиша олмаслиги оқибатида ўртада низо келиб чиқди. Натижада, Хуан Мата “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтганди. Бу ерда ҳаммаси яхши бошланганди. Лекин кейинчалик Луи Ван Гаал испаниялик ярим ҳимоячини заҳирага михлади. Машғулотларда зўр берилганидан кейин таркибга қайтишни уддасидан чиққанди. Жозе “қизил иблислар”ни устози бўлганидан сўнг, Матага чиқиш эшиклар кўрсатиладиган бўлди. Яқин орада у Англияни тарк этиши эҳтимоли бор.

Маруан Феллайини

Узун сочли футболчини трансфери “Манчестер Юнайтед” томонидан амалга оширилган омадсиз бўлиб чиқди. Бир сўз билан айтганда, Маруан топ клуб даражасидаги ўйинчи эмаслиги кўзга ташланди. Асосан матбуотда мураббий ва раҳбарларни шахсиятга тегадиган сўзларни ишлатишдан ўзини тия олмаслигини намоён қилди. Моуриньо эса бундай футболчидан воз кечишга тайёр. Ҳаттоки, уни ижарага беришни эмас, бутунлай сотиб юборишни истамоқда. Ҳозирда Феллайинига бир қатор жамоалар томонидан қизиқиш бор. Кўрамиз, бельгиялик чарм тўп устасига ким жиддий қизиқиб, харид қилади.

Майкл Кэррик

Фаолиятини катта қисмини “Манчестер Юнайтед”га бағишлаган Кэррикни кетиш жараёни яқинлашган кўринади. Моуриньо Майкл билан биргаликда ишлашни истамаяпти. Фаҳрий ўйинчига айланиб қолган Майкл Кэррик ишбилармон мутахассисни назарига кирмаяпти. Чиндан ҳам қаҳрамонимиз бугунги 35 ёшни қарши олган. Илгаридек юқори тезликда ҳаракат қилишни уддасидан чиқмаяпти. Кўп вазиятларда хатолар кузатилмоқда. “МЮ” Кэррикни қўйиб юбориш орқали унинг жойига Неманья Матични жойлаштиришни мақсад қилган. Албатта, бу Моуриньони талаби ҳисобланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru