00:20 / 27.02.2015
5 572

“Барселона” Бускетс билан шартномасини 2019 йилгача узайтиради

“Барселона” Бускетс билан шартномасини 2019 йилгача узайтиради

“Барселона” жамоаси яримҳимоячи Серхио Бускетс билан шартномани янгилаши маълум қилинди.

Хабар қилинишича, томонлар 2019 йилнинг 30 июнигача ҳамкорлик қилади. Келишувга кўра, 2019 йилда шартнома яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Бу бўйича ҳужжатлар 27 февраль куни имзоланиши белгилаб қўйилган.

Маълумот учун, Бускетси каталонияликлар жамоасида 2008 йилнинг сентябридан бошлаб ўйинларда ҳаракат қилиб келади. У шу вақтгача жамоа билан 313 марта ўйин ўтказган ҳамда 18 марта турли турнирларда зафар қучган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Барселона” Бускетс билан шартномасини 2019 йилгача узайтиради