УЕФА ЕЧЛнинг ўтган мавсумида урилган энг чиройли голни танлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-06-2016 | 23:38 ZAMIN.UZ / Спорт / 20 Июн 2016 года
1 149

УЕФА ЕЧЛнинг ўтган мавсумида урилган энг чиройли голни танлади

УЕФА ЕЧЛнинг ўтган мавсумида урилган энг чиройли голни танлади

«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ЕЧЛ чорак финали доирасида «Рома» дарвозасига урган голи 2015/16 йили Европа чемпионлар лигасининг энг яхши голи деб топилди. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар тарқатган, дейилади "Кун" нашрида.

Португалиялик футболчининг голи учун сўровномада 36 фоиз киши овоз берган. У ўша ўйиннинг 57-дақиқасида римликлар сардори Алессандро Флоренцини ортда қолдириб, дарвозанинг юқори чап бурчагини аниқ нишонга олганди. Бу Роналду учун ЕЧЛдаги 89-голига айланганди.

Мадридликлар жамоаси якунланган мавсумда ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритди. Финалда Мардиднинг яна бир жамоаси «Атлетико» пенальтилар сериясига кўра 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Роналду жамоанинг 12 учрашувида майдонга тушиб, 16та гол урди ва турнирнинг энг яхши тўпурари бўлди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru