Евро-2016. Англия ва Словакия ўйинида ҳисоб очилмади ва инглизлар гуруҳда 2-ўринни эгаллади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-06-2016 | 12:56 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Июн 2016 года
351

Евро-2016. Англия ва Словакия ўйинида ҳисоб очилмади ва инглизлар гуруҳда 2-ўринни эгаллади

 Евро-2016. Англия ва Словакия ўйинида ҳисоб очилмади ва инглизлар гуруҳда 2-ўринни эгаллади

Англия ва Словакия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйинда инглизлар катта ташаббусга эга бўлишди. Бироқ Словакиянинг метин ҳимоясини ёриб ўта олишмади. Натижада Англия гуруҳ жадвалида Уэльсни олдинга ўтказиб юбориб, 2-ўринни эгаллади, дейилади "Кун" нашрида.

Биринчи бўлимда Англия ҳисобни очиш учун бир қанча вазиятлардан фойдалана олмади. 5-дақиқада Клайн ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказди, ёлғиз ўзи турган Варди тиззаси билан зарба йўллади, тўп жуда ноаниқ кетди. Орадан бироз ўтгач, яна Клайн тўпни жарима майдонига оширганида, Варди тўпни боши билан Старрижга ташлаб берди. Старрижнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини ҳимоячи тўсиб қолди

17-дақиқада Варди дарвозабон яккама-якка чиқиб, зарба йўллаганида, дарвозабон Козачик тўпни қайтара олди!

Бўлим охирида инглизлар яна бир вазиятни қўлдан чиқаришди. Ўнг қанотдан Клайн тўпни жарима майдонига етказганида, ёлғиз ўзи турган Лаллана кучли зарба йўллади. Козачик яна маҳорат кўрсатиб, тўпни қайтара олди!

Иккинчи бўлимда ҳам вазият ўзгармади. Англия катта куч билан ҳужумда, Словакия эса ҳимояда ўйнади.

54-дақиқада Старриж тўпни жарима майдонига етказганида, Клайн катта тезликда кириб келиб, яқин масофадан кучли зарба йўллади. Ҳимоячи тўп йўлини тўсиб қолди

62-дақиқада Ҳендерсон ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказди. Чап қанотдан кириб келган Деле Алли кучли ва аниқ зарба йўллаганида, Шкртел тўпни қайтариб юборди.

Ўйин якунида Англия харчанд уринмасин, рақиб дарвозасини ишғол этолмади. Натижада гуруҳда иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқди. Словакия эса 4 очко жамғариб, қолган ўйинларнинг натижасини кутадиган бўлди.

Словакия – Англия 0:0 (0:0, 0:0)
Словакия – Козачик, Шкртел, Губочан, Пекарик, Дюрица, Дуда (Швенто, 57), Куцка, Мак, Гамшик, Вайсс (Шкриньяр, 78), Печовски (Дьомбер, 67).
Англия – Харт, Кэйхилл, Бертран, Клайн, Смоллинг, Хендерсон, Дайер, Уилшер (Руни, 56), Лаллана (Алли, 60), Старридж (Кейн, 76), Варди.
Огоҳлантиришлар: Печовски (24), Бертран (52).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru