Вилья: Евро-2016да ҳали биронта жамоа Испания каби ўйнай олгани йўқ » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-06-2016 | 13:30 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Июн 2016 года
434

Вилья: Евро-2016да ҳали биронта жамоа Испания каби ўйнай олгани йўқ

Вилья: Евро-2016да ҳали биронта жамоа Испания каби ўйнай олгани йўқ

Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Давид Вилья миллий терма жамоа ўйинига мақтов ёғдирди.

Вильянинг ҳисоблашича, Висенте дель Боске шогирдлари ўз ўйинлари билан Европа чемпионатида барчадан ажралиб турибди.

«Жамоа ўтган икки ўйинда ҳам ажойиб футбол намойиш қилди. Айниқса, туркларга қарши ўйин аъло даражада ўтди. Испания терма жамоасини рақиб устидан ҳокимлик қилишини кўриш мароқли.

Турнирда ҳали ҳеч бир жамоа Испания каби ўйнай олгани йўқ. Айтиш мумкинки, испанлар термаси мутлақ кучли. Жамоанинг ҳужум чизиғи ҳам, ҳимояси ҳам турнирдаги энг зўри. Янги футболчилар жамоанинг ўйин фалсафасига осонлик билан мослашиб кетган ва бу жамоага муваффақият келтирмоқда», — дея Вильянинг сўзларини келтиради Marca.

Испания терма жамоаси 1-турда Чехияни 1:0, 2-турда Туркияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Айни вақтда D гуруҳида Испания 6 очко билан биринчи, Хорватия 4 очко билан иккинчи бўлиб турибди.

Бугун Тошкент вақти билан соат 23:59 да параллел равишда Хорватия-Испания ҳамда Чехия-Туркия учрашувлари бошланади.

Манба: Tribuna.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru