"Барселона" Неймарга йилига 15 млн евродан ортиқ маош тўламоқчи эмас » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-06-2016 | 13:41 ZAMIN.UZ / Спорт / 22 Июн 2016 года
403

"Барселона" Неймарга йилига 15 млн евродан ортиқ маош тўламоқчи эмас

"Барселона" Неймарга йилига 15 млн евродан ортиқ маош тўламоқчи эмас

"Барселона" ҳужумчи Неймар билан шартнома узайтирилса йилига қанча маош тўлаш борасида якуний қарорга келди.

Championat.Asia хабар беришича, каталонияликлар раҳбарияти 24 ёшли футболчига йилига 15 миллиондан ортиқ маош бермоқчи эмас. "Барселона" мутасаддилари Неймарни жамоанинг Лионель Мессидан кейинги ўринда турувчи иккинчи юлдузи деб билади.

Аввалроқ, "Реал" ҳужумчига 6 йиллик шартнома ва йилига 15 миллион евро маош таклиф қилган эди. "ПСЖ" эса, Неймар учун йилига 18,5 миллион евро маош белгилаган. Бонуслар билан бу сумма 28 миллионгача етиб боради. "МЮ" бир мавсумда 17 миллион евродан воз кечишга тайёр!

Неймарнинг отаси ва агенти "Барселона"ни тарк этишни ва юқорида санаб ўтилган уч клубнинг бирини таклифини қабул қилишни маслаҳат бермоқда. Айни вақтда Неймарнинг нархи 192 миллион евро этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2018 йилда якунига етади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru