"Интер" ва "Арсенал" Гарай учун курашади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-06-2016 | 15:18 ZAMIN.UZ / Спорт / 22 Июн 2016 года
393

"Интер" ва "Арсенал" Гарай учун курашади

"Интер" ва "Арсенал" Гарай учун курашади

"Интер" ва "Арсенал" Гарай учун курашади. Гарай ҳозир диққат марказида

"Зенит" ҳимоячиси Эсекьель Гарай ҳозирда Миланнинг "Интер" ва Лондоннинг "Арсенал" жамоалари назарига тушган. Гарайнинг ўзи инглиз жамоасига қизиқиш билдираётган бўлсада, италияликлар маҳоратли ўйинчини қўлдан чиқаргиси йўқ, дея хабар беради championat.com.

Яқинда тарқалган маълумотларга қараганда "Зенит" Гарайни "Интер"нинг ҳимоячиси Джейсон Мурильога алиштириши ва устига қўшимча маблағ ҳам тўлаши мумкин. Шунингдек ОАВда тарқалган хабарларда Гарай "Зенит"дан шартномани бекор қилишни расмий равишда сўраган.

РФПЛнинг ўтган мавсумида Гарай 20 та матч ўтказди ҳамда 2 та гол ва 1 натижали тўп узатишга муваффақ бўлди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru