Америка Кубоги ўйинида майдонга чиқиб келган мухлис Мессига таъзим қилди (видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-06-2016 | 01:24 ZAMIN.UZ / Спорт / 23 Июн 2016 года
560

Америка Кубоги ўйинида майдонга чиқиб келган мухлис Мессига таъзим қилди (видео)

Америка Кубоги ўйинида майдонга чиқиб келган мухлис Мессига таъзим қилди (видео)

Америка Кубоги ярим финалининг АҚШ ва Аргентина (0:4) терма жамоалари ўйинида мухлислардан бири майдонга чиқиб келди. Бунга қандай муваффақ бўлгани ва уни нега ҳеч ким тўхтатмагани маълум эмас, дея хабар беради «Stadion.uz».

Мухлис ушбу ўйинда Аргентина терма жамоасида урилган голлар сони бўйича рекордни янгилашга эришган Лионель Мессига яқинлашди ва ундан дастхат сўради. Месси бунга хотиржам муносабатда бўлди ва мухлиснинг футболкасига дастхат тушириб берди. Эркак эса истаги амалга ошгач тиз чўкди ва футболчига таъзим қила бошлади.

Мессининг бундай иззат-икромдан хижолат тортаётгани юзидан билиниб турарди. У мухлис томон эгилди, шундан сўнг эркак туриб, Лионелни бағрига босди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШга қарши ўйинда киритилган гол орқали Лионель Месси Аргентина термаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru