Америка Кубоги. Чили Колумбияни енгиб, финалга чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-06-2016 | 11:23 ZAMIN.UZ / Спорт / 23 Июн 2016 года
783

Америка Кубоги. Чили Колумбияни енгиб, финалга чиқди

Америка Кубоги. Чили Колумбияни енгиб, финалга чиқди

Америка кубогида финалга чиққан иккинчи жамоанинг номи аниқланди. Ярим финалда Колумбияга қарши баҳс олиб борган Чили терма жамоаси, рақибини ишончли тарзда мағлуб этишга муваффақ бўлди, дейилади "Кун" нашрида.

Чилиликлар ўйин бошидаёқ рақиб дарвозасига иккита тўп йўллашга муваффақ бўлишди. 7-дақиқада Арангис, орадан 4 дақиқа ўтиб Фуэнсалида Колумбия дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлишди.

Биринчи бўлимдан кейин кучли ёмғир баҳс тўхтатилганди. Мажбурий танаффус бир соатдан ошиқроқ давом этди. Иккинчи бўлимда Хамес Родригес жамоадошлари рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Боз устига, 57-дақиқада колумбиялик Карлос Санчес иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

Шу тариқа, Чили терма жамоаси Копа Америка финалига чиқди ва бош соврин учун Аргентинага қарши баҳс олиб боради. Ўтган йилги Америка кубоги финалда ҳам мазкур икки жамоа тўқнаш келишганди ва пенальтилар сериясида омад Чилига кулиб боққанди. Ушбу жамоаларнинг бу галги турнир гуруҳ босқичидаги тўқнашувида Месси жамоадошлари 2:1 ҳисобида устун келишди. Финал ўйини 26 июнь куни бўлиб ўтади.

Америка кубоги, ярим финал
Колумбия – Чили - 0:2 (0:2)
Голлар: 0:1 – 7 Арангис, 0:2 – 11 Фуэнсалида.
Колумбия – Оспина, Сапата, Фабра (Перес, 73), Арьяс, Мурильо, Санчес, Торрес, Хамес, Куадрадо (Бакка, 80), Кардона (Морено, 46), Мартинес.
Чили – Браво, Исла, Босежур, Хара, Варгас, Арангис, Фуэнсалида (Пуч, 75), Эрнандес (Пульгар, 30), Санчес, Медель, Сильва.
Огоҳлантиришлар: Браво (39), Санчес (41), Санчес (45), Босежур (65), Пуч (78), Сильва (85).
Четлатиш: Санчес (57).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru