Евро-2016 мусобақасининг энг ёмон жамоаси аниқланди (рейтинг) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-06-2016 | 22:19 ZAMIN.UZ / Спорт / 23 Июн 2016 года
1 277

Евро-2016 мусобақасининг энг ёмон жамоаси аниқланди (рейтинг)

Евро-2016 мусобақасининг энг ёмон жамоаси аниқланди (рейтинг)

Кеча Евро-2016 мусобақасининг барча гуруҳ баҳслари ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг энг ёмон иштирокчиси Украина терма жамоаси бўлди.

Украиналиклар 3 турнинг барчасида мағлубиятга учраб, ўз дарвозасидан жавобсиз 5та гол ўтказиб, рақиб дарвозасига умуман гол ура олишмаган.

Мусобақада 1 очко тўплаган жамоалар кўп бўлди. Тўплар нисбати эътиборга олинадиган бўлса, Украинадан кейинги ўринни Россия терма жамоаси эгаллади. Улар ўз дарвозасидан 6та гол ўтказиб, рақиб дарвозасига 2та гол уришга муваффақ бўлган.

Қуйида мусобақанинг барча иштирокчиларининг натижалари билан танишиш мумкин.

24. Украина — 0 очко; тўплар нисбати 0-5
23. Россия — 1; 2-6
22. Австрия — 1; 1-4
21. Чехия — 1; 2-5
20. Швеция — 1; 1-3
19. Руминия — 1; 2-4
18. Албания — 3; 1-3
17. Туркия — 3; 2-4
16. Шимолий Ирландия — 3; 2-2
15. Португалия — 3; 4-4
14. Ирландия — 4; 2-4
13. Словакия — 4; 3-3
12. Швейцария — 5; 2-1
11. Англия — 5; 3-2
10. Исландия — 5; 4-3
9. Венгрия — 5; 6-4
8. Бельгия — 6; 4-2
7. Италия — 6; 3-1
6. Испания — 6; 5-2
5. Уэльс — 6; 6-3
4. Польша — 7; 2-0
3. Хорватия — 7; 5-3
2. Германия — 7; 3-0
1. Франция — 7; 4-1.

Манба: Tribuna.uz

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru