Уэльс Шимолий Ирландияни енгиб, чорак финалга йўл олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-06-2016 | 00:13 ZAMIN.UZ / Спорт / 26 Июн 2016 года
448

Уэльс Шимолий Ирландияни енгиб, чорак финалга йўл олди

Уэльс Шимолий Ирландияни енгиб, чорак финалга йўл олди

Евро-2016 мусобақаси 1/8 финалининг иккинчи учрашуви “Парк де Пренс” стадионида бўлиб ўтди. Унда Уэльс ҳамда Шимолий Ирландия терма жамоалари куч синашди. Учрашув 1:0 ҳисобидаги Уэльс ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги ягона гол 75-дақиқада Шимолий Ирландия ҳимоячиси Гарет Макаули томонидан ўз дарвозасига киритилди.

Уэльс 1/4 финалида Венгрия – Бельгия жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Евро-2016, 1/8 финал
Уэльс – Северная Ирландия – 1:0
Гол: Макаули, 75 (1:0, автогол).
Огоҳлантириш: Тейлор, 58; Рэмси, 90+4 – Даллас, 44; Дэвис, 67.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru