Жаҳондаги энг бой спортчилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-06-2016 | 22:32 ZAMIN.UZ / Спорт / 26 Июн 2016 года
1 002

Жаҳондаги энг бой спортчилар

Жаҳондаги энг бой спортчилар

Ҳар йили Американинг Forbes журнали энг бой кишилар рўйхатини эълон қилади. Рўйхатдаги алоҳида топ эса ўз меҳнатлари эвазига йирик маблағ топаётган спортчиларга бағишланади. Рўйхатдаги номларга эътибор бериб, бу бежизга эмаслигини тушуниб етасиз, дейилади "Кун" нашрида.

Кевин Дюрант
Жаҳондаги энг бой спортчилар

Даромади: 54,1 млн доллар
Спорт тури: баскетбол
Ёши: 26 ёш
Мамлакати: АҚШ

Бизнинг рўйхатимизни НБА етакчиси , ҳужумчи Кевин Дюрант очиб беради. Oklahoma City Thunder жамоаси ва Nike билан ҳамкорлик Дюрантга йилига эллик миллион доллар фойда келтирди.

Леброн Жеймс
Жаҳондаги энг бой спортчилар

Даромади: 64,8 млн доллар
Спорт тури: баскетбол
Ёши: 30 ёш
Мамлакати: АҚШ

НБАнинг асосий юлдузи ўзи ҳамкорлик қилаётган ҳомийларининг реклама роликларига жон деб тушиб беради. Nike, McDonald's, Coca-Cola, Samsung, Beats by Dre каби компаниялар билан ҳамкорлик унга йилига 70 миллион доллар фойда олиб келади.

Рожер Федерер
Жаҳондаги энг бой спортчилар

Даромади: 67 млн доллар
Спорт тури: теннис
Ёши: 33 ёш
Мамлакати: Швейцария

Бошқа швейцарияликлар сингари Федерер ҳам ўз спорт фаолиятини ўта зезгирлик билан давом эттирмоқда. Эътиборли брендлар спортчининг ушбу
Сифатини ҳурмат қилишади ва у билан ҳамкорликка интилишади.

Лионель Месси
Жаҳондаги энг бой спортчилар

Даромади: 73,8 млн доллар
Спорт тури: футбол
Ёши: 27 ёш
Мамлакати: Аргентина

Месси — замонавий футболнинг ҳақиқий афсонаси. Унинг даромади ҳам шунга яраша: бу йил ушбу футболчи йилига 50 миллион доллар олишни бошлайди. Спортчи учун ёмон эмас.

Криштиану Роналду
Жаҳондаги энг бой спортчилар

Даромади: 79,6 млн доллар
Спорт тури: футбол
Ёши: 30 ёш
Мамлакати: Португалия

Португалиялик бу ҳужумчи бир йилда 50 миллиондан ошади. Қолган пулларини эса ҳомийлар билан тузилган шартнома ортидан топади. Шу боис Роналду ер юзидаги энг машҳур спортчи тариқасида эътироф этилади. Унинг Facebook’даги аккаунтида 100 миллиондан ортиқ киши аъзо бўлган.

Мэнни Пакьяо
Жаҳондаги энг бой спортчилар

Даромади: 160 млн доллар
Спорт тури: бокс
Ёши: 36 ёш
Мамлакати: Филиппин
Мейуэзердан мағлубиятга учраган Пакьяо бундан унчалик ҳам ташвишланмади: у ана шу мағлубияти учун 125 миллион долларга эга бўлди. Филиппинлик ҳамон энг керакли спортчи сифатижа жаҳонда эътироф этилади: у билан Nike, Foot Locker, Wonderful Pistachios, Butterfinger ва бошқа кўплаб брендлар ҳамкорлик қилишда давом этмоқда.

Флойд Мейуэзер
Жаҳондаги энг бой спортчилар

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru