Италия Испанияни енгиб, чорак финалга йўл олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-06-2016 | 23:25 ZAMIN.UZ / Спорт / 27 Июн 2016 года
435

Италия Испанияни енгиб, чорак финалга йўл олди

Италия Испанияни енгиб, чорак финалга йўл олди

Европа чемпионатининг нимчорак финали доирасидаги марказий учрашувлардан бири Италия ва Испания ўртасида ўтказилди.

Учрашувнинг 33-дақиқасида Давид де Хеа Эдернинг зарбасини қайтарди, қайтган тўпга Эмануэле Жаккерини етиб келди, дарвозабон унинг йўлига чиқди, лекин тўпни олиб қўйган Кьеллини уни дарвозага киритиб юборди.

Ўйин тенг курашлар остида кечди. Лекин Испания вазиятни ўзгартира олмади.

Охирги дақиқаларда эса Антонио Конте шогирдлари қарши ҳужумда иккинчи голни уришди. Грациано Пелле якуний натижани ўрнатди - 2:0.

Испания кейинги 16 йил ичида илк марта Европа чемпионати плей-офф босқичида мағлубиятга учради.

Чорак финалга чиққан Италиянинг кейинги рақиби Германия бўлади.

Италия – Испания 2:0
Голлар: 1:0 – 33 Кьеллини, 2:0 – 90 Пелле.
Италия – Буффон, Бонуччи, Кьеллини, Де Шильо, Барзальи, Пароло, Флоренци (Дармиан, 84), де Росси (Мотта, 54), Жаккерини, Пелле, Эдер (Инсинье, 82).
Испания – Де Хеа, Пике, Альба, Хуанфран, Рамос, Иньеста, Бускетс, Сильва, Фабрегас, Нолито (Адурис, 46; Педро, 81), Мората (Васкес, 70).
Огоҳлантиришлар: Де Шильо (23), Нолито (40), Пелле (54), Мотта (89), Бускетс (89).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru