Месси ўз жамоасини тарк этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-06-2016 | 00:24 ZAMIN.UZ / Спорт / 28 Июн 2016 года
1 106

Месси ўз жамоасини тарк этди

Месси ўз жамоасини тарк этди

Беш бора "Олтин тўп" соҳиби нима учун Аргентина терма жамоасидан кетганлигини изоҳлади.

Испан клуби "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасидан кетиши ҳамма учун яхши бўлганини, айниқса биринчи навбатда ўзи учун яхшилигини таъкидлади.

Якшанба куни АҚШда Америка Кубоги финалида аргентиналиклар пенальтилар сериясида Чили терма жамоасига 2:4 ҳисобида енгилишди. Месси эса 11 метрлик жарима тўпини ура олмади. У ўйин тугаши билан терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

"Миллий жамоа учун ўйнаш мен учун тугади. Мен тўрт финалда иштирок этдим, астойдил ҳаракат қилдим, бироқ бу мен учун эмас экан. Ғалаба қозонишни қаттиқ истагандим, лекин уддалай олмадим. Шундай экан, ҳаммаси тугади. Бунинг устига, пенальтини ҳам амалга ошира олмадим. Ўйлашимча, қарорим ҳамма учун яхши. Энг аввало ўзим учун, кейин қолганлар учун ҳам. Менимча, буни истаётганлар кўп, улар ҳам барча каби жамоа ютишини исташган ва мағлубият туфайли қарорим уларга ҳам маъқул келади", дейди Месси.

"Мен жамоа сафида мукофот учун керагича ҳаракат қилдим. Ўз терма жамоамда чемпион бўла олмаслик мени қаттиқ ранжитади. Ғалабага эриша олмасдан кетаётганимдан афсусдаман", - қўшимча қилади футболчи.

Аргентина миллий жамоси сафида Месси илк маротаба 2005 йилдан бошлаб майдонга тушган эди. "Альбиселесте" таркибида у жами 112 ўйинда иштирок этди ва 55 марта тўп урди. Бу Аргентина тарихида рекорд натижа ҳисобланад. 2014 йилда терма жамоа таркибида Месси Жаҳон чемпионатининг кумуш медаль соҳибига айланди. 2008 йилда у жамоа билан биргаликда Оимпиада олтин медалини қўлга киритди. Шунингдек Месси беш карра "Олтин тўп" мукофотига лойиқ деб топилган.

Бироз вақтдан сўнг терма жамоа дарвозабони ва Мессининг ҳамкори Серхио Ромеро унинг ҳаяжонда жамоадан кетишга қарор қилганини, бу шунчаки бироз қизишиб кетгани туфайли эканлигини айтган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru