Авраам Грант: Ўзбекистонни Жаҳон чемпионатида кўрсам ажабланмайман, аммо бу осонликча бўлмайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-06-2016 | 12:46 ZAMIN.UZ / Спорт / 29 Июн 2016 года
972

Авраам Грант: Ўзбекистонни Жаҳон чемпионатида кўрсам ажабланмайман, аммо бу осонликча бўлмайди

Авраам Грант: Ўзбекистонни Жаҳон чемпионатида кўрсам ажабланмайман, аммо бу осонликча бўлмайди

Лилль шаҳрида бўлиб ўтган Германия ҳамда Словакия терма жамолари ўртасидаги учрашувдан кейин биз таниқлик футбол мутахасиссиси, Лондоннинг "Челси" клуби собиқ ва Гана миллий терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи Авраам Грант билан кўришдик.

Ушбу мутахассис ўз пайтида Исроил термасини, "Портсмут", "Вест Хэм", "Партизан" каби клубларини бошқарган. Айни пайтда у Гана термасини бош мураббийи ҳисобланади.

У билан бундан икки йил аввал Бразилияда ҳам учрашгандик. Ўшанда Грант ўзбекистонлик ишқибозлар интервью бериб, кўп нарсаларни айтганди.

Ўша суҳбат ёдга олинди ва бу сафар ҳам FUT.uz сайти учун у эксклюзив интервью берди.

- Мистер Грант, салом. Ўзбекистон матбуоти учун қисқагина фикрларингиз билан ўртоқшасизми?
- Марҳамат. Сизни танидим, биз сиз билан Бразилияда ҳам кўришгандик. Ишлар яхшими? Мамлакатингиз футболи ўсяптими?

- Раҳмат, бизда ёмон эмас. Келинг, Осиё футболи ҳақида гаплашайлик. Мана масалан, Хитойда миллий чемпионатга жудда катта пуллар сарфланяпти. Айтингчи, уларнинг самараси кейинчалик бўладими? Демоқчиманки, бу нарса миллий терма жамоа ўйинига ижобий таъсир кўрсатадими?
- Тўғри, пуллар кўп нарсани ҳал қилади. Лекин, шу пулларни ақл билан ишлатиш керак. Пулни аввалам бор академияларни ривожлантиришга сарфлаш лозим. Болалар футболини яхшилаш керак. Эшитяпмиз, ҳозирда Хитой чемпионатига кучли футболчилар кетмоқда. Бундан Хитой чемпионати оммалашади ва кучаяди.

- Гапингизга қўшиламан, бизда ҳам Сколарилар ишлаб кетган. Ривалдолар ўйнаган. Уларга анчагина маблағ сарфланган...
- Шунинг учун айтяпманку, маблағни футбол клублари қошидаги академияларга сарфлаш зарур. Унинг меваси келажакда албатта бўлади.

- Ўзбекистон футболига келсак: бизнинг терма жамоа ҳамиша Жаҳон чемпионатлари саралашининг сўнгги босқичигача етиб келади. Бу сафар ҳам ўтган саралашларни яхши якунлаб олдик ва энг муҳим босқич олдида турибмиз. Айтингчи, ЖЧга чиқиш учун буёғига нима қилиш керак?
- Авваламбор, терма жамоада сифатли футболчилар бўлиши керак. Майдонда етакчи ўйинчингиз бўлиши шарт. Ундан кейин эса менталитет туради. Футбол менталитетини яхшиламай туриб, катта ютуқларни орзу қилмасаям бўлади.

- Агар Ўзбекистон термасини ЖЧ-2018да кўрсангиз ажабланмайсизми?
- Нега ажабланар эканман?! Ҳозирги футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ўзингиз айтяпсизку, ЖЧнинг муҳим босқичигача етиб келдик, деб. Демак, терма жамоангиз ҳам шунга яраша савияга эга. Ўзбекистон термасида ҳозир ким бош мураббийлик қилмоқда?

- Ўзбекистон термасини ўзимиздаги миллий мутахассислардан бири бўлган Самвел Бабаян бошқармоқда.
- Билмадим, осон бўлмайди, албатта. Ҳаракат қилсанглар эплаш мумкин, аммо жуда қийин бўлади. Ҳориждан қўшимча ресурс олишингиз шарт. Ҳеч бўлмаса четдан кучлироқ маслаҳатчи-мураббий бўлиши лозим.

Мен миллий кадрларингизни камситмаяпман, аммо ЖЧга чиқиш сиз ўйлаганча осон иш эмас. Ҳар қандай термани фақат жуда кучли мутахассисларгина мундиалларга бошлай олади. Ҳар хил чемпионатлар ва термаларни кўрган мутахассисларнинг маслаҳати зарур. Албатта, буёғига нима қилишни ўзингиз ҳал қиласиз. Мен шунчаки ўз қарашларимни айтдим. Ўзбекистон термасига эса, омад тилайман.

- Суҳбатингиз учун раҳмат!
- Соғ бўлинг!

Манба: www.fut.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru