«ПСЖ» Унай Эмерини расман янги бош мураббий этиб тайинлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-06-2016 | 13:10 ZAMIN.UZ / Спорт / 29 Июн 2016 года
627

«ПСЖ» Унай Эмерини расман янги бош мураббий этиб тайинлади

«ПСЖ» Унай Эмерини расман янги бош мураббий этиб тайинлади

«ПСЖ» жамоаси «Севилья» бош мураббийи билан 2 йиллик шартнома тузди. Кейинроқ бу шартнома яна 1 йил муддатга узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида маълум қилинди, дейилади "Кун" нашрида.

Парижликлар мураббий учун андалусияликларга товон пули сифатида 1,5 миллион евро тўлаган. Эмерининг испанлар жамоаси билан шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар тузилганди.

Ушбу 44 ёшли мутахассис шу вақтгача «Альмерия», «Валенсия», «Спартак» жамоаларида ҳам ишлаган, «Севилья» билан 2013 йилдан буён қаторасига 3 марта Европа Лигасида ғолиб бўлди.

26 июнь куни «ПСЖ» Лоран Бланни бош мураббийликдан истеъфога чиқарди. Ўзаро шартноманинг бир томонлама бузилиши эвазига мураббийга 22 миллион евро товон пули берилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru