Евро-2016. Португалия пенальтилар сериясида Польшани мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-07-2016 | 15:51 ZAMIN.UZ / Спорт / 01 Июл 2016 года
683

Евро-2016. Португалия пенальтилар сериясида Польшани мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Евро-2016. Португалия пенальтилар сериясида Польшани мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Францияда бўлиб ўтаётган Европа чемпионатининг дастлабки ярим финалчиси номи маълум бўлди.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган беллашувда Португалия терма жамоасининг омади келди.

Аслида учрашувда ҳисобни "Бавария" ҳужумчиси Левандовски иккинчи дақиқидаёқ очган эди. Бироқ орадан ярим соат ўтгач, Саншеш ҳисобни тенглаштирди.

Ана шу ҳисоб ўйиннинг охирига қадар сақланиб қолди ва навбат пенальтилар сериясига етиб келди. "Футбол лотореяси"да эса Португалиянинг омади чопди.

Шу тариқа, Роналду жамоадошлари ярим финалга йўл олган дастлабки терма жамоага айланди.

Польша – Португалия 1:1 (1:1, 0:0, 0:0, 0:0), по пенальти - 3:5
Голлар
: 1:0 – 2 Левандовски, 1:1 – 33 Саншеш.
Польша – Фабианьски, Глик, Енджейчик, Пишчек, Паздан, Блашчиковски, Крыховяк, Мончиньски (Йодловец, 98), Гросицки (Капустка, 82), Левандовски, Милик.
Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Элизеу, Соареш, Фонте, Саншеш, Вильям Карвалью (Данилу Перейра, 96), Нани, Адриен Силва (Моутинью, 74), Жоау Мариу (Куарежма, 80), Роналду.
Пенальтилар серияси
1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 3:4, 3:5.
Огоҳлантиришлар: Енджейчик (42), Глик (66), Адриен Силва (70), Капустка (89), Вильям Карвалью (90).

Манба: www.fut.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru