Евро-2016. Германия пенальтилар сериясида Италияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-07-2016 | 03:59 ZAMIN.UZ / Спорт / 03 Июл 2016 года
1 013

Евро-2016. Германия пенальтилар сериясида Италияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Евро-2016. Германия пенальтилар сериясида Италияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Бугун Францияда давом этаётган Европа чемпионатининг 1/4 финал босқичи доирасидаги Германия ва Италия терма жамоаси ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва муросасиз бўлиб ўтган беллашув пенальтилар сериясига қадар давом этди. Учрашувда ҳисобни дастлаб, немислар очган эди. Ўзил аниқ зарба билан жамоасини олдинга олиб чиқди.

Учрашув якунланиши арафасида Боатенг тўпни қўли билан ўйнади ва ҳакам немислар дарвозасига пенальти белгилади. Уни Бонуччи голга айлантирди.

Шундан сўнг дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва навбат "футбол лотореяси"га етиб келди. Узоқ давом этган серияда эса Германиянинг омади чопди.

Шу тариқа Германия ярим финалга йўл олди.

Германия – Италия 1:1 (0:0, 1:1, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 6:5

Голлар: 1:0 – 65 Ўзил, 1:1 – 78, пенальти Бонуччи.
Германия – Нойер, Боатенг, Хектор, Хеведес, Хуммельс, Киммих, Кроос, Хедира (Швайнштайгер, 16), Ўзил, Мюллер, Гомес (Дракслер, 72).
Италия – Буффон, Бонуччи, Кьеллини (Дзадза, 120), Де Шильо, Бардзальи, Пароло, Флоренци (Дармиан, 86), Стураро, Джаккерини, Пелле, Эдер (Инсинье, 108).
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4, 5:5, 6:5.
Огоҳлантиришлар: Стураро (56), Де Шильо (57), Пароло (59), Хуммельс (90), Пелле (91), Джаккерини (103), Швайнштайгер (112).

Манба: www.fut.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru